Алиназар Эгамназаров, Нусратилло Наимов. Амирнинг авлодлари (1992)

Бухоро Аркидаги ўлкашунослик музейига кирсангиз, кўпгина ашёлар қатори соқол қўйган, сервиқор, басавлат кишининг каттакон суратига назарингиз тушади. Бу манғитлар сулоласининг сўнгги вакили амир Саид Олимхондир. Замона зайли билан 1920 йилнинг сентябрида тахтидан қулатилган бу шахснинг Бухоро амири бўлганлиги, юртини тарк давоми…

Хуршид Даврон. Темурбек ва Cароймулкхоним

Кўзлар гаплашганда… Қозонхон қаcрда ўтириб базми жамшид қилишдан от миниб овга чиқиш ёки душман устига бостириб бориб, қилич чопишни маъқул кўраркан. Аммо суюкли хотини унга қиз туғиб берган кундан бошлаб, бу одатларини ташлаб, кеча-кундуз қизалоғи билан овунишни, у билан машғул давоми…

Рахшона Кенжабоева. Ҳарфлар замирида тарих сирлари (2010)

«Бобурнома»да абжад ҳисобида ифодаланган тарихий воқеалар Жаҳон маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган ва кўплаб тилларга таржима қилинган «Бобурнома» муҳим тарихий асар сифатида ўрганилиши билан бирга, турли фан соҳалари учун ҳамон кашфиётлар манбаи бўлиб келмоқда. Айниқса, ҳарфлар орқали ифодаланган математик рақамларни давоми…

Темур Ширинов. Самарқанд — дунё гавҳари

Римнинг тенгдоши бўлган Самар­қанд дунёнинг энг кекса шаҳарлари Афина, Вавилон, Фивалар қаторида туради. Марказий Осиёда унга тенгдош бош­қа шаҳар йўқ. Самарқанд тимсолида тарих ва ҳақиқат, афсона ва ривоятлар уйғунлашиб кетган. Алломалар Самарқандни “Ер юзининг сайқали”, “Нур таралиб тургувчи нуқтаси”, “Мусулмон давоми…

Амирқул Карим (1960)

Амирқул Карим (Амирқул Каримов) 1960 йил 2 сентябрда Шаҳрисабз туманининг Янги қишлоғида туғилган. 1985 йилда Ленинград Давлат университетининг журналистика факултетини, 1994 йилда Ҳиндистон Жаварлаъл Неру университетининг Оммавий ахборот воситалари институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини “Туркистон” (аввалги “Ёш ленинчи” газетасида бошлаган (1985–89), давоми…

Амир Шоҳмурод

Шоҳмурод ибн Дониёлбий (1749-1800) (1785-1800) Бухоро амири. Манғитлардан бўлган. Ёшлигидан художой, порсо бўлиб ўсган. Мадрасани битириб дарвишлик сулуки соликларидан бирига айланади. Шунинг учун халқ уни ҳурмат билан “амири маъсум” (бегуноҳ амир) унвонини берган. Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечирар, шайх маслаҳати билан давоми…

Иномжон Шавкатов. Арслон елкасидаги хазина (қисса)

Миллат озодлиги учун азиз жонини фидо, умрини бахшида этган мунаввар зотлар хотирасига бағишлайман. Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Дунёни “урхо”лар билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдур? Абдурауф Фитрат Уни кўрмасимдан аввал танидим, билмасимдан олдин давоми…

Жасур Кенгбоев. Синов (қисса)

Осмон йиғламай, ер кулмас. Мақол Инсон ўзига азиз билган нарсаларни барбод қилишга мойил бўлади. Эски-туски буюмлар, кераксиз жиҳозлар, сарғайиб кетган тахлам-тахлам газета-журналлар, бағри қон қораламаларини тўплаб, кўҳначиларга топширишга аҳд қилди. Қоғозларни саралаётиб, талабалик пайтида тутган бир қора жилдли ёндафтарга нигоҳи давоми…

Баҳодир Қобул. Боғдагул (ҳикоя)

Дераза ортидаги аёл Ер энди кўклаётганди… Янги келинчак ҳам битта туққандан кейин шу уй энди маники экан деб ишонаркан. Унгача егани поримай, кўнгли алағда юрармиш… Тонгниям, тоғниям тумшуғи уюлгандай. Ойқорнинг ой суратлиғ қорининг қовоғидан ҳам қор ёғади. Ҳовлидаги дарахт­лар ҳам ширдайишиб серрайганча бир-бирига қош чимиргандай. Эт бўлиб этдай, ёт бўлиб ётдай эмас. давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Одамнинг юзи

ёхуд тортмаларда қолган номалар Бу дунёда кимгадир икки энлик мактуб ёзмаган ёки кимдандир нома олмаган кишини топиш қийин бўлса керак. Ёзув инсоният ўйлаб топган энг буюк ихтиро экан, ундан умри давомида ҳамма ҳам, албатта, фойдаланади. Ўн тўққизинчи асрда Европада мактуб давоми…