Баҳодир Эрматов, Адҳамбек Алимбеков. Марсель Брион: Ҳақиқат ва уйдирма

Марсель Брион 1895 йил 21 ноябрда Франциянинг жанубидаги Марсель шаҳрида адвокат оиласида туғилган. 1908 йилдан 1912 йилгача Марсель Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Шанпитте коллежида таълим олди. Сўнг ўқишни Марселдаги Тиер лице­йида фалсафа йўналишида давом эттиради. Кейин Экс-ан-Прованс университетининг ҳуқуқшунослик факультетига киради. давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

«… Бу улуғ амир дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳидир» Давлатшоҳ Самарқандий. «Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожизтурур». Ҳусайн Бойқаро. «…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди». Абдураҳмон давоми…

Борис Оронюк, Бекдавлат Алиев. Архивлар – ҳужжатлар қалъасидир (1989)

Бугунги кунда кўпгина тарихчилар ва архившунослар орасида мустамлака қилиб олингунга қадар Ўрта Осиё давлатларида «ҳеч қандай архив бўлмаган» деган нуқтаи назар яшаб келади. Таниқли шарқшунос А. А. Семёнов РСФСР Марказий архиви вакили, Туркистон республикалари Марказий архив ишлари бошқармаси бошлиғига 1922 давоми…

Бегали Қосимов. Исмоилбек Гаспринский (1851-1914)

Исмоилбек Гаспринский Русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси эди. Туркистонда XIX асрнинг охирларидан кўзга ташланган янгиланиш ҳаракатлари кўп жиҳатлари билан шу номга, унинг «Таржимон» газетасига келиб боғланади. Ва ушбу даврдан эътиборан XX асрнинг 20-йилларига қадар фаолият кўрсатган бирор туркистонли зиёли йўқки, бу давоми…

Бегали Қосимов, Шуҳрат Ризаев. Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентда Мерганча маҳалласида дунёга келди. Бобоси Мирнеъматбой асли қўқонлик ўқчи-ёйчилардан эди. Отаси Миравлон ака майда ҳунармандлик — тўқувчилик билан шуғулланган. Пиёнбозорда (ҳозирги Навоий театри майдони), Ярмарка бозорида (ҳозирги Санъат музейи атрофи) бўз ва чит давоми…

Бегали Қосимов. Сирожиддин Сидқий (1884-1934)

Атоқли адибимиз Ойбек «Улуғ йўл» романида уни шундай таништирган эди: «Шоир Сидқий махсум Искандардан. Камбағал оилада туғилиб ўсган, қаттиқчилиқда қийналиб ўқиган, кейин мадрасага жойлашган. Кўп хору зорлик билан мадрасани тугатган, Искандарга қайтмасдан шаҳарда қолган. Назмда хийла тузук, каломи ўткир, пишиқ, давоми…

Турли мавзу ва йўналишдаги китоблар (355 та)

Эски ўзбек ёзуви Аҳмад Ҳодий. Ибодати Исломия (эски ўзбек ёзувида) Алиф (эски ўзбек ёзувида) Атойи. Девон (эски ўзбек ёзувида) Эски ўзбек тили ва ёзуви практикуми (С.Аширбоев, И.Азимов, М.Раҳматов, А.Ғозиев) Эски ўзбек ёзуви матнлари Фатҳиддин Исҳоқов. Эски ўзбек тили ва ёзуви давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 2015 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Шарқ юлдузи” № 1, 2015 Аҳмаджон Мелибоев. Улуғлари улуғланган юрт НАЗМ Эркин Воҳидов. Дафтарда қолган сатрлар. Шеърлар Ҳалима Аҳмедова. Кўзим кўзгусида кўринар офтоб. Шеърлар Жамолиддин Муслим. Юракдаги гўзал гулғунчам. Туркум Фароғат Камол. Чорлайди ҳаёт деб аталган дарё. Шеърлар Машъал Хушвақт. давоми…

Бегали Қосимов. Абдурауф Фитрат (1886-1938)

Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. Унинг замонида адабиётни жамиятга хизмат қилдириш билан шуғулланмаган ижодкорни топиш қийин бўлса-да, сўз ва иш бирлигини ҳеч ким у олиб чиққан мақомга кўтара олган эмас. У адабиёт давоми…

Ибн Сино ва жинни

Бир подшонинг Аловуддин деган яқин қариндоши бор экан. Аловуддин асаб касаллигига йўлиқиб, жинни бўлиб қолибди. Хаёлида гўё у ҳўкиз бўлиб қолган экан. Кеча-кундуз у ҳўкиздек мўрар ва:— Мен ҳўкизман, мен ҳўкиз, — деб бўкирар экан.Уни қанча табиблар боқиб, удда қилиша давоми…