Абдурауф Фитрат (1884-1938)

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди. Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, давоми…

Аҳмад Алиев. Фитрат ва унинг «Арслон» драмаси (1989)

Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, Тошкент Давлат университетининг доценти Аҳмад Алиев 70 ёшга тўлди. Олимнинг адабиётимизнинг ҳамиша тирик сиймолари — Беҳбудий, Чўлпон, Фитрат, Элбек, Боту ҳақида ўнлаб мақолалари адабий жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди. Унинг шу соҳадаги яна бир давоми…

Рауф Парфи. Фитрат шeърияти

Абдурауф Фитрат шеърияти ҳақида сўз кетганда шуни айтиш керакки- шоир илк шеъридан бошлаб Турк Дунёсини, Туркистон бирлиги, истиқлол ғоясини илгари сурди, у турк дунёсига миллатпарвар ва ёниқ шоир сифатида танилган эди. Бу ҳақда унга замондош танқидчилардан Абдураҳмон Саъдий шундай ёзади: давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Фитрат ва Муродий (2009)

Дўстим Абдуваҳоб Муродий!Сиздан икки, уч мактуб олдим. Жавобларини ҳам ёзиб тураман. Бо хатим оласизми, йўқми? Сизнинг томонингиз учун ондорғи ҳайъатга қатъий амрлар юборилғондур.Менга юборатурғон китобларингиз ҳали ҳануз келмади. Лекин мен “Оврупо ҳаёти” деган дўктўр Густав Лубаннинг асарини топиб мутолаа этдим. давоми…

Иномжон Шавкатов. Арслон елкасидаги хазина (қисса)

Миллат озодлиги учун азиз жонини фидо, умрини бахшида этган мунаввар зотлар хотирасига бағишлайман. Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Дунёни “урхо”лар билан титратган йўлбарс юракли болаларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдур? Абдурауф Фитрат Уни кўрмасимдан аввал танидим, билмасимдан олдин давоми…

Сирожиддин Аҳмад: “Акс ҳолда биз яна алданамиз” (2020)

Фидойи олимларимиздан бири Сирожиддин Аҳмад умрини жадидлар ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этишга бағишлаган. Унинг ўзи ҳам улуғ маърифатпарварлар сингари “ходим ул-миллат” бўлишни ният қилди ва шунга монанд умр йўлини босиб ўтди. Камтар инсон зиёлига хос равишда кибрланмади, кеккаймади. Сўз давоми…

Шаҳло Ҳожиева. Чўлпон ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури

Феноменал истеъдодлар ижодининг таъсирланиш ҳудудини фақат у яшаган замон, қадами етган макон, шунингдек, тилнинг тушунарлилик омиллари билан чегаралаш мақсадга мувофиқ эмас. XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида жаҳонда шундай адабий юксалиш содир бўлдики, унинг сабабларини ўзаро адабий таъсирлардан давоми…

Мўмин Ҳошимхонов. Машраб ғазалиётида тасаввуфий ғоялар

Машраб ғазалларида бу оташин шоир ўзидан олдин яшаган мутасаввиф ижодкорларнинг асарларини ўрганиб, уларнинг таълимот ва тасаввуфий қарашларини ривожлантирганини кўрамиз. У “Ал-фақру-фахр” – фақирлик фахримдир” ғояси моҳиятидаги мазмунни идрок ва мушоҳада этгани ҳолда тасаввуфнинг қаландария тариқати асосида эл-юртга маърифат тарқатди. Дунёни давоми…

2022 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2022 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 384 653 тани (www.ziyouz.com — 4 787 412; www.ziyouz.uz — 1 597 241) ташкил этди (кунига ўртача 17 492 киши). Ташриф буюрганларнинг 81 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%),  АҚШ давоми…

Тоҳир Малик. Миллий мотам куни (1991)

Ҳазрат мир Алишер Навоий беназир ва бебаҳо «Хамса» асарларини ёзиб тугатиб, Ҳусайн Бойқарога тақдим этганларида, подшоҳ шоирга таъзим қилиб: «Сиз менинг пиримсиз», деб, сўнг оқ отга ўтқизиб, ўзлари узангидан ушлаган ҳолда пиёда юриб Ҳирот кўчаларини айлантирган эканлар. Мен бу ҳолни давоми…