Аҳмаджон Мелибоев. Улуғ адибнинг улуғ нияти

Бадиий адабиёт хазинасини ўзининг дурдона асарлари билан бойитган Чингиз Айтматовнинг ижоди билан таниш бўлмаган фаол китобхонни топиш қийин бўлса керак. Адиб асарлари дунёнинг барча қитъаларида севиб ўқилади. Ҳар бир миллат вакили уларни мутолаа қилар экан, ўзи, миллати ва ватанига дахлдор давоми…

Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти

Шундай шоирлар бўладики, ўз миллати доирасидан чиқиб, ўзга халқлар ва адабиётларнинг ҳам ардоқли фарзандига айланади. Умумбашарий ва умуминсоний аҳамиятга молик асарлари адабиёт мухлисларини эзгу ғоялар руҳида тарбиялашда мактаб вазифасини ўтайди. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шундай салоҳиятга эга, шахси давоми…

Ҳусан Мақсуд. Тилимиз тилсими

Инсон тақдиридан қизиқ тақдир бормикан? Йўқ, дейди шошқалоқ одам. Мен ҳам шундай дердим қоғоз-қаламдан йироқ пайт­ларим. Сал ўтиб – қоғоз қоралаб, Сўз деб аталмиш неъматнинг ортидан кун кўра бошлаганимдан бери юқоридаги саволга ҳазир бўлиб жавоб берадиган бўлдим. Жавобим шу: инсон давоми…

Нурбой Жабборов. Кўнгил ганжинасидаги ҳақиқат

Ўзбек миллий уйғониш адабиётини Зокиржон Фурқат ижодий меросидан айри тасаввур этиш маҳол. Зотан, ХIХ аср иккинчи ярмида миллий ўзликни англаш, истибдодга қарши исён, эрк ва озодлик ғоялари дастлаб унинг асарларида бўй кўрсатди. Шоир юртнинг “куффор банди ичра сонсиз тугунда қолган”идан, давоми…

Наим Каримов. «Ай чарх, эттинг ортуқ жабр бунёд»

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳозирги Ўзбекистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу адабиёт жадид адабиёти деб аталди. Тарихий-маданий давр тақозоси билан туғилган жадид адабиёти мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарига содиқ қолган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини янгилаб давоми…

Усмон Темур (1940-2018)

Усмон Темур 1940 йил 30 январда Қирғизистоннинг Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” журналларида ишлаган. “Шаркдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номли тўплампари чоп этилган. Тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр давоми…

Мусо Тожибоев. Муҳаммад Шайбоний ижодий мероси

Ўзбек мумтоз адабиёти қадимий ва бой анъаналарга эга. Унда ҳар бир адабий сиймо ёки адабий асарнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Бу ранг-баранглик биринчи навбатда бевосита бадиий маҳоратда, сўзларга жило бериш санъатида намоён бўлади. Ижодкорнинг санъаткорлиги, бетакрор ўзига хослиги давоми…

Марказий Осиёда IХ-ХХ аср бошида маданият ривожи тарихидан

1. МАРКАЗИЙ ОСИЁДА IХ-ХII АСРЛАРДА МАДАНИЙ УЙҒОНИШ Марказий Осиё халқлари узоқ тарихга эгадир. Эрамиздан аввалги 1 мингинчи йилларда бу ўлкада, юнон манбаларида кўрсатилишича, скиф (сак)лар деб номланган халқлар истиқомат қилган. Лекин аҳоли ўзи яшаган жойнинг номига қараб турлича аталгани ҳам адабиётларда келтирилади. давоми…

Абдуғафур Расулов. Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар

Абдулла Қаҳҳорнинг истараси иссиқ эди: унинг сийрак, майин, оппоқ сочлари, қош-кўзи, серсоқол мардона юзи ўзига ниҳоятда ярашарди. Ёзувчининг кўзлари «гапирарди», юпқа лабларига зумда қўниб, учиб турадиган кулгу, табассум, жилмайиш, истеҳзо, мисоли, қат-қат маъноли матн эди. Қачон, қаерда Абдулла Қаҳҳорга сўз давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Ҳижрон сели узра солинган кўприк

Фурқат Ёркент (ҳозирги Хитой Халқ Республикаси Шинжонг вилояти)га 1893 йил сентябри (ҳижрий 1311 йилнинг рабиъ ул-аввали)да келган. Бу ҳақда унинг ўзи “…рабиъ ул-аввал ойининг аввалида Ёркент вилоятиға келдим”[1] деб ёзади. Шоир ҳаёти ва ижодининг Ёркент даврига оид мавжуд тадқиқотларнинг фурқатшунослик давоми…