Мирзо Кенжабек (1956)

Шоир, таржимон, журналист Мирзо Кенжабек (Кенжабоев Мирза Тўйчиевич) 1956 йилда Сурхондарё вилояти, Сариосиё (ҳозирги Узун) туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида (1974-1979) ҳамда Имом Бухорий номидаги Ислом институтида (1999-2001) таълим олган. 1982 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Бахтиёр Омонов. Устознинг хизматлари

1965 йили ёш олим Нажмиддин Комиловнинг тақдирида муҳим воқеа юз берди: қатағон жафоларини чеккан Қутбиддин эшон Муҳиддинов билан яқиндан танишди. Ул зоти мукаррам араб, форс тиллари ва адабиётининг катта  билимдони эди. Шарқ шеъриятидан хабардор домла мумтоз адабиётни шарҳлаб бера оларди. давоми…

Бегали Қосимов. Сирожиддин Сидқий (1884-1934)

Атоқли адибимиз Ойбек «Улуғ йўл» романида уни шундай таништирган эди: «Шоир Сидқий махсум Искандардан. Камбағал оилада туғилиб ўсган, қаттиқчилиқда қийналиб ўқиган, кейин мадрасага жойлашган. Кўп хору зорлик билан мадрасани тугатган, Искандарга қайтмасдан шаҳарда қолган. Назмда хийла тузук, каломи ўткир, пишиқ, давоми…

Зиёдулла Ҳамидов. Бадиий сўз санъаткори

Бадиий асар тили билан боғлиқ муаммолар барча даврларда адабиётшуносликнинг, адабий танқиднинг долзарб вазифаси бўлиб келган. Зеро, бадиий асар тилида ёзувчининг истеъдоди, сўз санъаткори сифатидаги салоҳияти, маҳорати, қолаверса, дунёқараши, услуби намоён бўлади. Бу борада адабиётимиз бой тажрибага эга. Чинакам сўз устаси давоми…

Акмал Саидов. Аттор ҳикматномаси

Истиқлол йилларида Шайх Фаридуддин Аттор ҳаёти ва ижодини ўрганиш, адабий меросини таржима қилиб, нашр этишда кашфиёт ­даври бошланди, дейиш мумкин. Н.Комилов, Ж.Камол, М.Кенжабек, ­Э.Очилов, И.Ҳаққул, Ҳ.Ҳомидий, М.Маҳмуд, И.Остонақулов, М.Ҳасаний, ­Ҳ.Аминов, А.Ҳасаний, А.Мадраимов каби адиб, олим ва таржимонлар бу борада бир давоми…

Ғафур Ғулом. Атоий эмас, Отойи (1959)

Газетамизнинг шу йил 14 январь сонида ўзбек классик шоири Отойининг филология фанлари кандидати Эргаш Рустамов томонидан нашрга тайёрланган асарлари тўғрисида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кутубхоначи Ҳ. Акобирова ва филология фанлари кандидати М. Мирзаевнинг «Отойи эмас, Атоий» деган бир мактублари босилиб чиқди. давоми…

Эркин Воҳидов. Қўшиқ умри пойидор (1980)

Қадим замонлардан шеърият билан мусиқа бир онанинг икки эгиз фарзанди каби ўхшаш ва яқин, бир зарварақнинг икки саҳифаси каби туташ ва бир бутун бўлиб келган. Ҳали китобат санъати дунёга келмаган замонларда, одамлар харсанг тошга шакллар чизиб юрган пайтларда халқнинг дарди, давоми…

Маҳмуд Ҳасаний. Ўтмишда табобат асарлари қайси усулда ёзилган?

Табобат тарихи — инсоният тарихи билан тенгдошдир. Бундай дейишимизнинг боиси бундан бир неча минг йил аввал яшаган одамлар ҳам ўз соғликлари учун курашиб, илк тиббий кўникмалар ҳосил қилганлар. Баъзи даволаш усуллари, доривор моддаларнинг тавсифи ва 100 та шифобахш ўсимликнинг номи давоми…