Абдурауф Фитрат (1886-1938)

Йирик давлат ва сиёсат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида дунёга келди. Дастлаб эски мактабда ўқиди, кейин Мирараб мадрасасида таҳсиини давом эттирди. Асримиз бошларида вужудга келган “Тарбияйи атфол” жамияти кўмагида 1909—1913 йилларда давоми…

Абдурауф Фитрат (1886-1938)

Фитрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдурауф Абдураҳим ўғли) (1886, Бухоро — 1938,4,10, Тошкент) — ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, тилшунос, санъатшунос ва сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби. Биринчи ўзбек профессори (1926). Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. 1902—03 йилларда ҳаж сафари муносабати билан давоми…

Абдурауф Фитрат. Тилимиз (1919)

1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат (Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда) дастлабки она тили дарслигини яратади (бу ҳақда «Иштирокиюн» рўзномасининг 1918 йил 1 май сонида «Биринчи она тили курси» деган мақола ҳам чиққан). Кейинроқ олим бу соҳадаги давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳиндистонда бир фаранги ила бухоролик мударриснинг мунозараси

ҲИНДИСТОНДА БИР ФАРАНГИ ИЛА БУХОРОЛИ МУДАРРИСНИНГ ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ХУСУСИНДА ҚИЛҒАН МУНОЗАРАСИ МУҚАДДИМАБухоронинг нажиб миллати бўлған ватандошларим, бирмунча вақтдан бери жадид ва қадим ўртасида ихтилоф чиққани баъзи миллат хоинларининг хато ва фасодларидан бошқа нарса эмасдир. Муқаддас ватанимизни парчалаб, унинг аҳли жамоасини давоми…

Абдурауф Фитрат. Мухтасар Ислом тарихи

МУҚАДДИМА Тарих таърифи Тарих миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи фандир. Тарих тақсими Тарих икки қисмдан иборат: умумий тарих ва хусусий тарих. Барча миллат ва жамиятларнинг ахволини баён қиладшан соҳа умумий тарих, деб аталади. Хусусий тарих биргина миллат ва давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳинд сайёҳининг қиссаси

МУҚАДДИМА Бундан анча вақт олдин бухоролик бир киши билан учрашиб қолиб, бу шаҳарнинг қанақалигини сўраган эдим, у шунчалик мақтов сўзларини айтдики, ўша пайтдан бошлаб бу шаҳарни зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим. Бу йил ниҳоят ниятимга етдим. Бухоро сафарига отландим. Шаҳарга давоми…

Абдурауф Фитрат. Юрт қайғуси (она билан ўғил)

—    Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?Эмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!

Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси (ҳикоят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган ғазотларидан бири тугагач, бир мусулмон хотин тушиб қолган ярадорларни излаб топмоқчи бўлди: ўликлар орасига кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ярадор мусулмоннинг сувдонини кўрди.