Ғафур Ғулом. Муқимий мактублари (1941)

Дўстмуҳаммад ака ҳаж қилмоқчи бўлиб қолди. Ўзи билан биттаю битта ўғли, тўққиз яшар Рўзимуҳаммаджонни ҳам олиб кетди. Ҳажга ҳам бордилар, қайтмоқчи ҳам бўлдилар, қайтишда, худди Жиддага келганларида, Арабистон ва Мисрда одамларни қийратиб турган вабо Дўстмуҳаммад акани ҳам олиб кетдию, 10 давоми…

Ғафур Ғулом. Кулгичилик тўғрисида (1928)

(«Муштум»нинг Фарғонага саёҳати муносабати билан) Ошкорадирки, адабиётнинг бир бўлаги бўлиш сифати билан кулгичилик ҳам ўзига алоҳида мавқега эгадир. Октябрдан сўнг нафис адабиёт майдонида бир талай ютуқ ва илгарилашларимиз бор. Майдонга чиққан адабий асарлар ва уларнинг муҳаррирларининг ижод-истеъдодлари устида оз бўлса давоми…

Тозагул Матёқубова. Бедил ва Ғафур Ғулом

Улуғ шоир Ғафур Ғулом ўзига маънавий-руҳий таъсир кўрсатган ва ил-ҳом берган шоирларнинг кўплаб шеърларини ёд билар ва уларни ҳамиша завқ билан ўқиб юришни севар эди. У бир умр китобини қўлидан қўймай ардоқлагаб шоирлардан бири Мирзо Абдулқодир Бедил эди. Ўзбекистон халқ давоми…

Ғафур Ғулом (1903-1966)

Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1963). Тошкент шаҳрида Кўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида (1918) тахсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавҳалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» давоми…

Ғафур Ғулом (1903-1966)

Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаларидан бири Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрининг Қўрғонтеги маҳалласида таваллуд топди. Тўққиз ёшида отасидан, ўн беш ёшида онасидан етим қолган Ғафур аввал эски мактабда, сўнгра рус-тузем мактабида таълим олди. У Октябрь тўнтаришидан кейинги йилларда давоми…

Ғафур Ғулом. Шум бола (қисса)

I бўлим Расталар обод. Қаймоқ бозорининг бурилишида маҳкаманинг бошида Илҳом самоварчининг каттакой чойхонаси бўлиб, унда граммофон чалинади. Турли-туман пластинкалар орқали Тўйчи ҳофиз, Ҳамроқул қори, Ҳожи Абдулазиз ва Фарғона яллачи хотинлари кетма-кет мақомлар, яллалар, ашулалар айтади. Чойхонада жой етишмайди. Узун раста, давоми…

Ғафур Ғулом. Ёдгор (қисса)

Ёзнинг қизиқ кунлари. Эгнимда елвагайгина, кўкси очиқ, ёқасига пилта отган сурп яктак. Бошимда чуст дўппи, белимда шоҳи қийиқ, оёғимда нимпошна хром этик. Узун, тор боғкўчаларнинг бирида кетмоқдамай. Зериктирувчи тупроқли кўча жимжит. Дарахтларнинг сояси ўз атрофидан бир қадам нарига силжимай тик давоми…