Пиримқул Қодиров. Маънавият, модернизм ва абсурд

Гапни инсонга хос маънавий изланишлардан бошлайлик. Геологлар тоғу чўлларни кезиб қадри паст, арзимас нарсаларни эмас, қадри баланд, қимматбаҳо нарсаларни излашади. Шунга ўхшаб, инсондаги маънавий изланишлар ҳам унга азиз туюладиган, руҳий эҳтиёжларини қондирадиган неъматларга қаратилади.Бутун табиат қуёш нури билан тирик. Аммо давоми…

Пиримқул Қодиров. Амир Темурнинг оламшумул ижодий мероси

Соҳибқирон Амир Темур барпо этган улуғ давлат, у қурдирган ўлмас меъморий обидалар, унинг саркардалик даҳоси бутун дунёга маълум ва машҳурдир. «Темур тузуклари» деб аталган ажойиб асари ҳам турли тилларга таржима этилиб, жаҳон миқёсида катта эътибор қозонган. Бу асар тарихчилар ва давоми…

Пиримқул Қодиров. Илинж (ҳикоя)

Менинг икки опам уруш даврида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган эрларига садоқат сақлаб, бошқа турмуш қуришмади. Бири икки ўғилни, бири уч фарзандни отасиз ўстириб одам қилишди. Бундай оналар ҳар бир қишлоқда, ҳар бир шаҳарда бор. Мен шу ҳикоя орқали уларнинг давоми…

Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985)

Қадимий бир байтда шундай дейилади:   Ҳиди йўқ гулга чаман ҳайф, Меҳри йўқ дилга бадан ҳайф.   Ҳар бир гулнинг ўзига хос ҳиди ва ҳар бир дилнинг такрорланмас меҳри, айниқса, адабиёт учун қадрлидир. Чунки адабиёт – сараланган бадиийлик чаманидир. Инсон давоми…

Орзиқул Эргаш. Яхши одамлар ёхуд ижод дарди

Йўл ямону яхшисидан ема ғам, Бисмиллоҳ, дегилу қўйғил қадам. Алишер Навоий Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим ёдимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш «қарори» ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди. Тўққизинчи синфдалигимда давоми…

Тўлқин Эшбек. Тилимиз жонкуяри

Адабиёт ихлосмандлари Пиримқул Қодировни асосан атоқли адиб сифатида биладилар. Ваҳоланки, ул улуғ истеъдод соҳиби филология фанлари номзоди, таъбир жоиз бўлса, тилшунос олим эдилар. Буни адибнинг «таржимайи ҳоли»дан ҳам билса бўлади. Яъни, 1951 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Рустамжон Умматов. Бобур ва Наполеон

(эсседан боблар) ҚИСМАТ Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳинд бўлмагани каби, Наполеон ҳам француз ё италиялик эмас эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур… Наполеон Бонапарт… Замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу давоми…

“Юлдузли тунлар” романи инглиз тилида чоп этилди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров қаламига мансуб “Юлдузли тунлар” романининг инглизча нашри (“Babur: Starry Nights”) чоп этилди. Лойиҳа Ислом Каримов номидаги фонд томонидан амалга оширилган. Романни британиялик мутаржим Кэрол Ермакова инглиз тилига ўгирган, таржима матни Жули Уикенден томонидан таҳрир қилинган. давоми…

Нусратулло Жумахўжа: “Юксаклик – бадиий маҳоратда” (2018)

1. Кимдир адабиётимиз юксалиш палласида деса, кимдир бунинг аксини тасдиқлайди. Сизнингча, қай бири ҳақ ва нега? 2. Ҳозирги адабий жараёндаги қайси муаммо сизни энг кўп ташвишга солади? Ушбу муаммони бартараф этишнинг қандай самарали йўлини кўрсата оласиз? 3. Кейинги пайтда замондош давоми…

Иброҳим Ғафуров. Айтматов фарёди

Иккинчи жаҳон уруши бошланган ва маҳалламиз клубидаги томга ўрнатилган қора лаппакка ўхшаган, доим — эрта-ю кеч ашулалар, концертлар бериб ётадиган радиокарнайдан Молотов, Сталинларнинг хирқироқ мурожаатлари юраклар ва қулоқларга урушнинг дағдағали ваҳималарини олиб киргандан сўнг бизнинг боғу боғчаларимизда, улкан дарахтлар шохидаги давоми…