Абдулла Қаҳҳор. Китоб шавқ билан ўқилиши керак (1968)

Икки кунда ўқиб ташлаш мумкин бўлган баъзи китобларимизни ўқувчи ҳафталаб ўқийди. Китоб столнинг чеккасида оғир юк бўлиб ётаверади. Ҳар сафар унга кўз тушганда узиб бўлмайдиган катта қарз ёдга тушгандай юрак орзиқади. Ўқишга фурсат бўлганда киши уни не машаққат билан қўлга давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Уят (1966)

Уят фақат инсонга хос туйғудир. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эс-ҳушини йўқотган ўғрига, ҳийла-найранги фош бўлиб безрайиб давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳиндистон хотираларидан (1966)

Мен бу ажойибот ва ғаройиботлар мамлакати бўлмиш Ҳиндистонга икки марта — 1955 йилнинг охирида ўзбек санъаткорлари делегациясига бошлиқ бўлиб, 1961 йилнинг бошида сайёҳ бўлиб бордим. 1955 йилнинг декабрь кунлари эди. Бизда дарахтлар булдуруқдай оппоқ: Афғонистонда қора совуқ, изғирин; уч ярим давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант — халқ мулки (1965)

Бир куни таниш бир режиссёрга эргашиб қотма ва қорача бир йигит келди. Режиссёр билан суҳбатимиз давомида бу йигит чурқ этмади, қадимги муллаваччалар сингари қўлини қовуштириб ўтирди ва режиссёр кетмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалганда менга тортиниброқ бир даста қоғоз узатиб: — Фурсатингиз давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага (1965)

Жўн нарсаларни билиб олишга мураккаб йўл билан эришади киши. Кўплар қатори мен ҳам ўз тажрибаларим, шахсий таассуротлар адабий асар учун энг қимматли материал эканини тушуниб олгунимча «ёзувчилик»да кўп сарсон бўлганман. Буни билиб олганимдан кейин болалик чоғимда кўрганим одамлар, ёшлигимда содир давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Абдулла Қодирий (1964)

Ўзбек элининг севикли адиби Абдулла Қодирий манфаатпараст, мартабапараст одамларнинг чақуви билан сафимиздан юлиб олинган эди. Абдулла Қодирий, баъзи бир одамлар айтмоқчи, «бир-иккита рисола ёзган» анчайин ёзувчи эмас, балки янги давр адабиёти, Европа адабиёти гази билан ўлчаганда ҳам тўлақонли асарлар ёзган, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Тўйлар муборак… (1963)

Тўй абадий ҳаёт тантанасидир. Тўйда икки ёш аҳд-паймон қилиб, бир-бирига қўл беради, мурод-мақсадига етадигина эмас, ўтган аждодимиз билан келажак авлодимизни бир-бирига боғлайдиган олтин ҳалқа, гўзал ва хушахлоқ кишиларни етиштирадиган тарбия ўчоғи вужудга келади. Шунинг учун тўй ниҳоятда улуғвор, ниҳоятда гўзал давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Шакл ва мундарижа ҳақида (1963)

(Ёзувчилар союзи партия ташкилотининг назарий семинаридаги нутқнинг тезиси) Сўнгги 25—30 йил мобайнида бирон киши шакл ва мундарижа бирлиги тўғрисида мунозара қилганини билмайман. Шакл ва мундарижа бирлиги бизнинг учун энг оддий ҳақиқатдир. Лекин халқда «яқиндагини бўри емайди», деган мақол бор — давоми…