Ғафур Ғулом. Вақт (видео)

ВАҚТ Ғунча очилгунча ўтган фурсатни Капалак умрига қиёс этгулик, Баъзида бир нафас олғулик муддат – Минг юлдуз сўниши учун етгулик. Яшаш соатининг олтин капгири Ҳар бориб келиши бир олам замон. Коинот шу дамда ўз куррасидан Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон. давоми…

Туркия: Чаноққалъа қаҳрамонлари ҳамон тирик

Туркия тарихидаги шонли муҳорабалардан бири – Чаноққалъа жангида қозонилган ғалабанинг 102 йиллиги муносабат билан мамлакат бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда. 18 март – Чаноққалъа шаҳидларини ёд этиш куни муносабати уюштирилган тадбирда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашган ва нутқ сўзлаган. Туркия етакчисига давоми…

Кимёгарлар отаси

Дмитрий Иванович Менделеев том маънода серқирра олим – кимёгар, физик, табиатшунос ва педагог эди. У 1869 йили яратган кимёвий элементларнинг даврий жадвали оламшумул кашфиётлардан бири сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди. Шу боис аҳли башарият уни ҳақли равишда кимёгарлар отаси деб тан давоми…

Франциялик мутахассислар ҳудудий бошқарув борасида тажрибаси билан ўртоқлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида 9-14 март кунлари “Давлат, ҳуқуқ, ҳудудлар” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Франциядан келган малакали ҳуқуқшунослар – Лион ҳудудий бошқарув институти директори Пьер Анри Врей, Валь-де-Марн ҳокимияти ижтимоий интеграция бошқармаси директори Бернар Заҳра, давоми…

Колумбия Сенати Хожали қирғини бўйича резолюция қабул қилди

Колумбия Сенати Хожали қирғинининг 25 йиллиги муносабати билан резолюция қабул қилди. Trend агентлиги хабарига кўра, Колумбия қонун чиқарувчи идораси ҳужжатида геноцид қурбонлари хотирасига эҳтиром ва Озарбойжон халқига бирдамлик изҳор этилган. Резолюцияда юзлаб тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлган бу каби жиноятларга давоми…

Ўзбек ёзувчисининг Аҳмад Яссавий ҳақидаги китоби Туркияда чоп этилди

Ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг “Аҳмад Яссавий” номли романи Туркиядаги Cümle Yayınları нашриёти томонидан турк тилида нашр этилди. Роман таржимаси истанбуллик профессор, доктор Шуайб Қорақошга (Prof. Dr. Şuayip Karakaş) оиддир. 480 саҳифалик ушбу китоб буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди асосида давоми…

Чингиз Айтматов: “Шафқатсизлик завқ, илҳом билан тасвирланмаслиги керак” (1977)

— Чингиз Тўрақулович, адабиёт оламга қандай таъсир кўрсатади? Шу ҳақда фикрингиз? — Адабиёт иш-ҳаракатларни яққол кўрсатиб турадиган схема эмас. Адабиёт — айнан эмас, билвосита, мураккаблашган кўринишда тақлид қилиш, ўхшаш учун намуна бўла олади. Баъзан, «Бу китобдан ўрганса бўлади, бу китоб­дан давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёлғиз дарахт (ҳикоя)

Катта йўл ёқасидаги ёлғиз тут дарахти узоқдан кўзга яққол ташланади. Бу кенг адирда бошқа биронта ҳам дарахт йўқ. Турли-туман дарахтлари шовуллаб турган тоғ этагидаги қишлоққача эса икки чақиримча масофа бор. Шаҳарга отланганлар автобусга чиқиш учун тўғри шу тутнинг ёнига келаверишади. давоми…

Тошкентда Ўзбекистон–АҚШ дипломатик муносабатларининг 25 йиллигига байроқ кўтарилди

16 март куни Тошкентда АҚШ элчихонаси очилган кунни хотирлаш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан байроқ кўтариш маросими ўтказилди. Тадбир айнан 25 йил аввал биринчи АҚШ элчихонаси очилган маскан – Чилонзор туманида жойлашган эски давоми…

Самуил Маршак (1887-1964)

Маршак Самуил Яковлевич (1887.22.10, Воронеж — 1964.4.7, Москва) — рус шоири, 20-аср рус болалар адабиёти асосчиларидан. Маршакнинг «Жек қурган уй», «Болалар қафасда», «Аҳмоқ сичқонча ҳақида эртак» шеърий китоблари 1923 йилда нашр қилинган. Маршак 1933 йилда «Мистер Твистер» ҳажвий памфлетини яратди. давоми…