Габриэль Гарсиа Маркес. Бальтасар ҳаётидаги унутилмас кун (ҳикоя)

Қафас тайёр бўлгач, Бальтасар одати бўйича уни кўчага қараган айвонга илиб-қўйди. Кўнгли жойига тушиб, эрталабки нонуштага ўтирди. Бежирим ишланган қафас ўтган-кетганнинг диққатини ўзига тортди, тез орада Бальтасарнинг уйи рўпарасида одамлар тўпланишди. Йиғилганларнинг қафасни кўкларга кўтариб мақташаётганини эшитган Бальтасар уни олди-да, давоми…

Эрнест Хемингуэй. Маэстро билан мулоқот

ЭРНЕСТ ХЕМИНГУЭЙ ВА МАЭСТРОёхуд башарий касбларнинг энг мушкули борасида суҳбатлар Миннеаполис университети журналистика факултети битирувчиси, йигирма икки ёшли Арнолд Самуэлсон машҳур адиб Хемингуэй билан учрашиш истагига тушади. У олис Мичиган штатидан йўлга чиқиб, Флоридагача бўлган салкам икки минг чақиримли масофани давоми…

Ясунари Кавабата. Анор (ҳикоя)

Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати давоми…

Ясунари Кавабата. Жонсиз юз (ҳикоя)

— Бечорани кўришга қанчалик интиқ бўлаётганингизни кўз олдимга келтираяпман, — деб гап бошлади қайнонаси уни марҳума хотини ётган хонага шоша-пиша бошлар экан. — Мана, қаранг, ўлим уни қандай кўйга солди, — дея майитнинг юзига ёпилган оқ ёпинчиқни очишга тутинди. Бироқ давоми…

О’Генри. Сўнгги япроқ (ҳикоя)

Вашингтон Сквернинг ғарбидаги кичик бир даҳада кўчалар чалкашиб кетган ва “тор кўчалар” номини олган йўлакчаларга бўлиниб кетган эди. Бу “тор кўчалар” ажабтовур бурчаклар ва эгри чизиқлар ҳосил қилганди. Ҳаттоки, бир кўча ўзини-ўзи бир ёки бир неча марта кесиб ўтарди. Бир давоми…

Константин Паустовский. Кекса ошпаз (ҳикоя)

1786 йилнинг қиш кечаларидан бирида Вена шаҳрининг чеккасидаги кичкина ёғоч уйчада графиня Туннинг собиқ ошпази бўлмиш сўқир чол оламдан ўтди. Тўғрисини айтганда, бу — уй ҳам эмас, боғнинг хилватидаги путурдан кетган бир қоровулхона эди. Боғ шамол синдириб итқитган чирик шох-шаббаларга давоми…

Варлен Стронгин. Бахтиёр оёқлар (ҳажвия)

Ёзда талабалар ишлашади. Мана, бизнинг гуруҳ болалари ёз бўйи вагондан сабзавот туширишди, Зойка официантлик қилди, Нинка бўлса кинода суратга тушди. Оммавий кўринишда. Аммо, бир гал унинг омади келиб қолди. Шунда Нинка кичик бир алоҳида кўринишда суратга тушди. Аниқроғи, Нинканинг ўзи давоми…

Франц Кафка. Туш (ҳикоя)

Йозеф К. туш кўрди.Ажойиб кун эди, у кўнглининг чигилини ёзиш мақсадида бироз сайр қилмоқчи бўлди. Аммо икки қадам ташлаши биланоқ, ўзини қабристонда кўрди. Атрофда сарғайган ўт-ўланлар босган, нотабиий сўқмоқлар. Йозеф улардан бирига қадам қўйди ва ўзини худди кучли оқимга тушгандай давоми…

Жубан Мўлдағалиев (1920-1988)

Жубан Мўлдағалиев (Жұбан Молдағалиев) Ўрол вилоятининг Тайнақ туманидаги “Жиланди” манзилида туғилган. 1940 йилда Ўрол Қишлоқ хўжалиги техникумини битирган. Иккинни жаҳон уруши қатнашчиси. Жубан Мўлдағалиев “Есир аёл тақдири”, “Мен — қозоқман”, “Кишан очган”, “Сел”, “Бойқўнғир бош бармоқлари” ва бошқа ўнлаб шеърий давоми…

Туманбой Мўлдағалиев (1935-2011)

Туманбой Мўлдағалиев (Тұманбай Молдағалиев) Олмаота вилояти, “Меҳнаткаш қозоқ” туманида дунёга келган. 1958 йили Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини битирган. Шоирнинг илк шеъри (“Украин қизига”) 1954 йили босилган. 1957 йили Талабанинг дафтари” номли илк тўплами нашр этилди. Шундан кейин унинг “Комила” давоми…