Жўра Худойбердиев. «Девону луғотут турк» қачон топилган? (2006)

Энди ақлини таний бошлаган бир ўспирин отасидан ўзи туғилиб ўсган Диёрбакир шаҳрида беш-олти юз йил аввал бир миллион қирқ минг китоб фондига эга кутубхона бўлганини эшитади. Бу маълумот уни жуда ҳайратлантиради. Шу сабаб бўлиб, у китобга, китоб сотиб олишга ишқибоз давоми…

Дилором Салоҳий. Навоийнинг Рум диёрига туҳфаси (2006)

Низомиддин Амир Алишер Навоийнинг дурдона асарлари шоир ўзи ҳаётлиги давридаёқ Шарқ мамлакатлари ва Европага тарқалган эди. У вазири аъзам сифатида Не мулк ичраки бир фармон йибордим,Анинг забтиға бир девон йибордим,Бу девон тутти ул кишварни андоқ,Ки девон тузмаган дафтарни андоқ, — давоми…

Қамчибек Кенжа. Буюк алломанинг мангу оромгоҳи (2006)

Бобур номидаги халқаро илмий экспедициянинг навбатдаги сафари Афғонистон заминида яшаб ўтган улуғ аждодларимиз ҳаёти, илмий-ижодий фаолиятини тадқиқ этиш, уларнинг қадамжоларини ўрганишга бағишланди. Экспедиция аъзоси, ёзувчи Қамчибек Кенжанинг ана шу сафар таассуротлари асосида ёзган асаридан бир бобни эълон қилаяпмиз. Ҳожи Асадулло давоми…

Суюн Қораев. Тили бой халқмиз (2006)

Истиқлол даврида ўзбек тили давлат тили вазифасини адо эта олишини амалда исботлади, шу йиллар ичида тилимиз янада ривожланди, янги иборалар, терминлар билан бойиди. Тил доимо тараққий этиб, бойиб бормоғи учун тил сиёсати замонавий ижтимоий-иқтисодий тараққиётни, интеграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давоми…

Умарали Норматов. Мафтункор ишқ муждалари (2006)

«Дунёнинг сири», «Ғуломгардиш», «Қоғоз гуллар», «Саодат соҳили», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Кўнгил озодадур» каби ҳикоя, қиссалари; «Андиша», «Шоирона, дарвешона бир маъно», «Бобурнинг тушлари» сингари бадиалари ўтган аср охирги чораги миллий адабиётимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллайди. Бу асарлар шахс жумбоғи, инсон руҳиятидаги давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Тил даҳоси (2006)

Мутахассисларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда курраи заминда уч мингдан ортиқ тил бор. Табиийки, бу тилларнинг ҳар бири муайян бир қавм учун эъзозли она тилидир. Демак, уларнинг ҳар бири ўзининг собит соҳиби, пойдор посбонига эга. Зотан, ўзини, ўзлигини қўришни уддалай давоми…

Наим Каримов. Ҳабибийнинг ҳабиби ёки унутилган адиб (2006)

Абдулаҳад Азизов 1900 йилнинг қиш чилласида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Хайробод қишлоғида дунёга келган. 1908 — 1912 йиллари эски мактабда хат-савод чиқаргандан сўнг дастлаб Андижон мадрасасида, сўнгра Хўжанд, Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Абдулаҳад форс ва араб тилларини мукаммал давоми…

Абдулла Аҳмад. Мажлис тугади (ҳажвия)

Жамоада йиғилиш борарди. Аввал бошлиқ, кейин ўринбосарлар, сўнг бош ҳисобчи ва ҳоказо-ҳоказолар куйиб-пишиб сўзлашди. Нима ҳақда денг? Пул топиш керак. Даромаднинг чўғи паст. Униси ундоқ деса, буниси бундоқ деди. Аммо ҳеч биридан жўяли гап чиқмади. Орага оғир сукунат чўкди. Ҳамма давоми…

Юсуф Рўзиев. Пойканднинг алп полвони (ҳикоя)

Тонг ёришмоқда. Жомеъ масжидлари ва Минораи Калондан таралаётган азон овозлари бутун шаҳарга эшитилмоқда эди. Жомеъ масжидларида оламлар Раббийси ва унинг Расули — Муҳаммадга, ўз валенеъматлари — подшоҳ олий ҳазратлари номига дуолар ўқиб, ёришаётган мунаввар тонг ҳақига шукрона билдираётган мўминлар юзлаб, давоми…

Сафар Кокилов. Сўнгги ёзув (ҳикоя)

Уни бизнинг бўлимимизга реанимация бўлимидан ўтказишди. Авваллари таниш эмас эдик. Кўринишидан жуда билимдон кўринарди. Ўрта бўйли, қотмадан келган, юзлари оппоқ, чиройли бу йигит уст-бошига эътибор билан қарарди. Халати ғижим бўлмаслиги учун ўтираётганда орқасини белига қайириб ўтирарди. Иккаламизнинг навбатчилик кунларимиз кўпинча давоми…