Шукур Қурбон (1951)

Шукур Қурбон (Олимжон ўғли) 1951 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида хизматчи оиласида туғилган. ЎзМУнинг филология факултетини битириб (1968—73), «Шарқ юддузи» журнали таҳририятида иш фаолиятини бошлаган. Шундан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлимида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида, «Соғлом авлод учун» журнали муҳарририятида давоми…

Маҳкамбой Умаров (1949-2021)

Маҳкамбой Умаров 1949 йилнинг 9 февралида Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги Тузел қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаб, Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти факултетида таҳсил олган. Маҳкамбойнинг отаси — Умар Шоди ўғли Тошкент вилоятидаги машҳур халқ давоми…

Рустам Назар (1949-2012)

Шеър ёзишни болалигидан бошлаган Рустам Назар (Жуманазаров) 1949 йилнинг 8 сентябрида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги Оталиқ қишлоғида ишчи оиласида туғилган. Отаси Жуманазар Аваз ўғли оддий касб эгаси бўлса ҳам адабиёт ва мусиқага ихлоси баланд, шоиртабиат одам эди. Ўрта мактабни тамомлагач, давоми…

Ўткир Раҳмат (1949)

Ўткир Раҳмат 1949 йилда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. 1972 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат дорилфунунининг ўзбек ва тожик филологияси факултетини тугатган. 1974 йилдан бошлаб у оммавий ахборот воситаларида, жамоат ва давлат идораларида фаолият кўрсатади. Ўткир Раҳматнинг давоми…

Рауф Толиб (1946-2009)

Рауф Толиб 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг болалиги урушдан кейинги оғир йилларга тўғри келди. Шоирнинг „Гулхан“, „Ғунча“ жумалларида ишлаши болалар ҳаётига чуқурроқ киришига сабабчи бўлди. Ижодий сафарларда, республикамизнинг чекка қишлоқларида бўлиб, болалар ҳаётини ўрганди. „Она юрт“, „Эшитмадим деманглар“, „Юрт давоми…

Одил Абдураҳмон (1944-2023)

Одил Абдураҳмон 1944 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Маъмуробод қишлоғида туғилган. Андижон давлат педагогика институтининг филология факултетини тамомлаган. Вилоят, республика телерадиокампанияларида хизмат қилган. “Олтин водий” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Шоирнинг “Қувноқ болалар”, “Салом, қуёш”, “Ойга ремонт тушармиш”, “Илдиз нима давоми…

Фарид Усмон (1946)

Фарид Усмон 1946 йил 1 августда Андижон шаҳрида туғилган. Андижон институтини тамомлаган (1964). “Умид гулзори”, “Садоқат”, “Навосиз наво”, “Қадр кечаси”, “Ул қаро кўз бўлмаса”, “Жон қуши” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Ҳусн девони” китоби нашр этилган. ТАНҲО АНДИЖОН Ватан бағрида сен, эй давоми…

Ҳабибулло Саид Ғани (1944-2007)

Ҳабибулло Саид Ғани 1944 йил 10 декабрда Қўқон шаҳрининг Шайхулислом гузарида китобхон оилада дунёга келди. Ҳабибулло Саидғаниев Қўқон давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факултетини ҳамда Тошкент Халқ хўжалиги институтининг савдо экономикаси факултетини тугаллаган. Унинг “Менинг оппоқ далам” (1980), давоми…

«Ёшлик» журналининг 1990 йил сонлари тўлиқ тўплами

Ёшлик — 1990, № 1 Ёшлик — 1990, № 2 Ёшлик — 1990, № 3 Ёшлик — 1990, № 4 Ёшлик — 1990, № 5 Ёшлик — 1990, № 6 Ёшлик — 1990, № 7 Ёшлик — 1990, № 8 давоми…

Сафо Очил (1942-2009)

Сафо Очил Янгиариқ туманидаги Қўнғирот овулида 1942 йили таваллуд топди. 1963 йили Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтининг немис тили факултетини тамомлади. Сўнг узоқ йиллар давомида Хоразм давлат педагогика институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатди. Шоирнинг болалар давоми…