Қўшни келди — кўмак келди!

Қадим замонда бир бечора камбағал эр-хотин яшар экан. Уларнинг экин экишга на ерлари, на ейишга овқатлари бор экан. Доим камбағалликларидан нолиб юрар эканлар.Уларнинг бадавлат бир кўшниси бор экан. Қўшнисининг уларга раҳми келиб, юз тилла берибди ва “уйингни яхшилаб олгин” дебди. давоми…

Тешик данак

Бир золим подшонинг замонида қайноналар билан келинлар бир-бирига ит-мушук экан.Ўша замонда бир кампир ўғли, келини ва набиралари билан яшаб келган экан. Кампир бир ҳужрада ўз йиртиқ-ямоқларини ямаб ўтирар, келиннинг берган овқатларига, қилган миннатларига чидар экан.Келиннинг миннати бир куни тоқатини тоқ давоми…

Меҳр

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир ака-ука бўлган экан. Акасининг учта фарзанди бор экан. Укаси эса ёлғиз ўзи яшар экан.Баҳорда иккаласи тенг шерикка буғдой экишибди. Куз келибди, буғдойни йиғиштириб, акасининг уйига олиб келишибди, иккига бўлиб қўйиб, ухлагани давоми…

Ўғри

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир мамлакатнинг подшоси бор экан. Унинг хазинасига ўғри тушибди. Подшонинг ясовуллари ўғрини қўлга туширишибди. Подшонинг буйруғи билан ўғрини ўн беш йилга зиндонбанд қилишибди.Кунлардан бир куни ўғри ясовулбошидан илтимос қилибди:— Менинг бир фарзандим давоми…

Эшагим ёш эди

Хонларнинг зулмини, қийинчиликни кўп кўрган бир камбағал юртга подшо бўлиб қолибди. Олдига арзи-додга келган фуқароларни сипоҳлар киришга қўймай, улар қайтиб кетиб қолмасинлар деб, қопуғ олдига шилдирайдиган темирларни осиб ташлаган экан. Сал шилдираши билан огоҳ бўлар экан.Кунлардан бир куни темир шилдираб давоми…

Роҳатижон

Бир кампирнинг уч ўғли, бир қизи бор экан. Ҳаммаси уйли-жойли экан. Лекин келинлари кампирга яхши қарашмас экан.Бир куни катта ўғли онасидан хабар олгани келибди. Кампирнинг “Сув-сув ойимга борайми, Қум-қумхонникига борайми, алла боламникига борайми, Роҳатижонникига борайми”, деб ўтирганини эшитиб қолибди. Шундан давоми…

Аттанг

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшо бор экан. Унинг якка-ю ягона қизи бор экан.Кунлардан бир кун у боққа сайрга чиқмоқчи бўлибди. Унинг ўз канизаклари билан боққа чиқишини эшитган қўшни юрт подшосининг ўғли яшириниб ўша боққа кириб олибди. Подшонинг давоми…

Мерос

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда, бир қишлоқда Қамбар исмли чол яшар экан.Унинг учта ўғли бўлиб, оналари ёшлигида вафот этган экан. Қамбар ўғиллари вояга етганида уларни уйлантириб қўйибди. Ўзи эса борган сари ҳолдан тойиб, кучдан қолиб бораверибди.Бир куни давоми…

Нима эксанг, шуни оласан

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол яшаган экан. Унинг хотини вафот қилган, чол балоғатга етган ўғли билан бир ўзи қолган экан.Отаси ўғлини икки йилдан кейин уйлантирибди. Келини ишёқмас, қўпол экан. У ҳар куни арзимаган нарсалардан жанжал давоми…

Ҳар кимнинг боласи ўзига ширин

Ўтмишда бир деҳқоннинг ўғли бўлган экан. У ниҳоятда меҳнатсевар, серғайрат бўлгани учун эрталабдан кечгача кун қизиғида оёқ яланг, бош яланг бўлиб бир яктакда кетмон чопар экан. Ўғлини бу ҳолда кўрган отасининг унга раҳми келиб:— Эй, болам, кун қизиғида бошингга қалпоқ, давоми…