Полиз экинлари ва сабзавот

Хўппа семиз, Бир туки йўқ.(Тарвуз) Узоқдан ялдир-юлдур, Ёнига келсам қулфи-калит.(Тарвуз) Кўккина қўзим, қуванда туриб семиради.(Тарвуз) Мен ажаб ҳайронман бир нарсага, Қозиқда бойловли турибди-ю, Онаси боласининг қорнида.(Тарвуз) Жумбоқ қўйдим, жубин топ, Юмалоқ бийнинг отин топ. Тағи қўйдим, тағи топ, Толли бийнинг давоми…

Экин ва ўсимликлар

Абдал бува ариқдир, Оғзи, бурни мурриқдир.(Ғўза) Чопсанг кулар, Чопмасанг ўлар.(Пахта) Оғзини очиб ерга қарайди, Оғзидан оқ кўпик сочади.(Пахта) Қордай оппоқ, Юнгдай юмшоқ.(Пахта) Илдизи ерда, Юлдузи кўкда.(Пахта) Кичкина хурмача, Оғизлари бурмача.(Кўсак) Ердан кўкариб чиқар, Бағридан олтин оқар.(Пахта) Момиққина онаси, Ёғлиққина боласи.(Пахта, давоми…

Ўсимликлар дунёси

Ҳасан ака тикка туради, Болалари чапак чалади.(Терак, барглари) Болалари қарсак чалади, Оналари ўйинга тушади.(Терак, барглари) Ёзда ҳам қишда, Бир хил кийимда.(Арча) Отаси уйда қолар, Боласи бозор борар.(Мевали дарахт) Кичкина қозоннинг оши тотли.(Ёнғоқ) Кичкина декча, Ичи мазалиқча.(Ёнғоқ) Кичкина қозон, Жингла палов.(Ёнғоқ) давоми…

Ҳашаротлар

Кичкина митти, Шохини тираб сув ичди.(Ари) Зув-зув борар, Зув-зув келар. Достон ўқир, Ғалвир тўқир.(Ари) Учиб юрган қарғанинг Инин бузиб бўлами?(Ари) Тутдан бизга кўйлак тўқир.(Ипак курти) Кўк еб, олтин ўрайди.(Ипак курти) Дарахт шохида саксон тухум.(Ипак курти) Бир қушим бор, суяги йўқ.(Капалак) давоми…

Парранда ва қушлар

Эрта туради, Жар чақиради.(Хўроз) Боши тароқ, Думи ўроқ.(Хўроз) Бир қўшним бор аввал бошдан, Соқоли унинг қизил гўшдан. Саҳар туриб шовқин солар, Хабари йўқ ҳеч бир ишдан.(Хўроз) Овозаси азонда, Мазалиги қозонда.(Хўроз) Саҳархез сўфи, Туйнукда бибиотин.(Хўроз, товуқ) Жонлидан жонсиз дўрайди, Жонсиздан жонли давоми…

Ҳайвонот дунёси

Шилдир-шилдир сув кечар, Оёғи сувга тегмас.(Туғилмаган қулун) Сувдай чопади, Манзилга етади.(От) Тўрт оёқли, Темир туёқли.(От) Тўрт ой, йигирма тўрт юлдуз.(Отнинг тақаси, михи) Сувга тушса мингта, Сувдан чиқса битта.(Отнинг думи) Қуён эмас, Узун қулоқ, От эмас, Тўртта туёқ.(Эшак) Катта такам бесоқол.(Эшак) давоми…

Одам ва унинг аъзолари

Эрта билан тўрт оёқлаб юради, Тушда икки оёқлаб юради, Кечқурун уч оёқлаб юради.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Тўртида тариқдай, Ўттизда айиқдай, Тўқсонида товуқдай.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Ўзи битта, Калласи иккита, Думи битта, Оёғи олтита.(От минган одам) Бир тўбада етти давоми…

Табиат ҳодисалари

Кўк кўйлакка қўл етмас.(Осмон) Кўк косани тўнтардим.(Осмон) Кўк кўйлакка ғўза ёйдим.(Осмоп, юлдузлар) Оппоқ сандиқ очилди, Оламга нур сочилди.(Осмон, қуёш) Узоқ тоғда ўт ёнар.(Қуёш) Сувда ётар — сув ичмас,Юрганини одам билмас.(Қуёш) Олтин келганда, кумуш кетар, Кумуш келганда, олтин кетар.(Қуёш, Ой) Бир давоми…

Хотиннинг ёмони эр қаритар

Бир бир экан, бир йўқ экан, бир чолнинг уч ўғлибор экан. Уларнинг тўнғичи 750 ёшда, ўртанчаси 450 ёшда, кенжаси 250 ёшда экан.Бир куни чол ўз фарзандлари билан тўйга борибди. Тўйда иззат-икром қилиб чолни тўрга ўтқазишибди. Мезбон чолнинг ёнига ўғилларидан аввал давоми…

Хасис бой

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир хасис бой ўтган экан. Бойнинг от, эчки ва қўйларининг ҳисоб-китоби йўқ даражада кўп экан.Кунлардан бир куни унинг уйига туғишгандан ҳам яқин бир дўсти меҳмонга келибди.Бой дўстини яхши кутиб олибди-ю, лекин дастурхон давоми…