От асбоблари ва йўл

Отдан баланд,Итдан паст.(Эгар) Бўйи паст,        Отдан тушмас,        Пиёда юрмас.        (Эгар) Узун эдим кесдилар,        Йўғон эдим йўндилар,        Ишга лойиқ қилдилар.        (Эгар) Том устида сандиқ.(Эгар) Тепдим,        Теракка чиқдим.        (Отга    миниш) Тап-тап этиб томга чиқдим.(Отга давоми…

Ўйинлар ва ўйинчоқлар

Узун терак, учи менинг қўлимда.(Варрак) Оқ ғозим учди кетди, Ичагини чўзди кетди.(Варрак) Осмонда оқ эшак, Нўхтаси қўлимда.(Варрак) Чўпчагим чўпчак, Олтин беланчак, Етти қизнинг онаси, Ҳалигача келинчак.(Қўғирчоқ) Тап-тап этади, Урсам учиб кетади.(Копток)

Чолғу асбоблари

Узун терак йиқилди, Учи менинг қўлимда. Зағизғони сайрайди,Сочи менинг қўлимда.(Танбур) Уч айғир,ҳайдадим текис йўлга,Учовига ўн одамхизмат қилар зўрға-зўрға.(Дутор) Богда булбул сайрайди, Эгалари сўзлайди.(Дутор) Томда туриб гилам қоқдим.(Ноғора) Ҳасан дорози бир букур, Ҳовлига солади зикир. Ҳар мўридан тутун чиқса, Баччалар тапир-тупур.(Карнай) давоми…

Китоб ва ёзув

Дарахт эмас, япроқли, Кўйлак эмас, этакли, Одам эмас сўзлайди, Турли куйлар куйлайди.(Китоб) Устида қопқоқ, Тагида қопқоқ, Ичинда япроқ.(Китоб) Тилсиз, ақл ўргатар.(Китоб) Бодомча бодомча билан, Етти калит том билан. Не кўзи бор, не оғзи бор, Сўйлашади одам билан.(Китоб) Оқ ер очдим,Қора давоми…

Кийим-кечак, безак ва тикувчилик асбоблари

Отдим, осмонга чиқди.(Дўппи) Бош устида чамбарак, Чамбаракда капалак.(Дўппи) Ўзи битта, Тухуми тўртта, Боласи ўн олтита.(Дўппи) Бошингдаги бошпана, Қиш-қировда гулхона.(Телпак) Кундузи ҳимоя қилади, Кечаси қозиқда туради.(Кийим) Қора ботир қалтироқ, Сағирлари ялтироқ.(Қора атлас) Топ, топишмоқ, Танга ёпишмоқ.(Кўйлак) Эрта турди,Икки айри йўлга тушди.(Шим) давоми…

Олов, тутун, чироқ

Бир сават анор, Ҳаддинг бўлса ол.(Чўғ) Бир товоқ қизил олма, Ушламоққа ҳаддинг борма.(Чўғ) Ялт-ялт этади, Ямлаб кетади.(Ўт-олов) Чангароқдан учиб чиқади, Қараса, кўзни кўр қилади.(Учқун) Кўк ҳўкиз олдин чиқар, Қизил ҳўкиз қувиб чиқар.(Тутун, олов) Кўк отим қўйивордим, Қизил отим олиб қолдим.(Тутун, давоми…

Уй хўжалик асбоблари

Оғзи дўппидек, Ичи қизил, хумдек.(Тандир) Шум кампир,Шумалоқ кампир,Икки бети юмалоқ кампир.(Тандир) Оғзи қора кўк тозим, Кунига тўққиз кийик олади.(Тандир) Аломат-а, аломат, Ичи қизил қиёмат. Ҳўл урдим, Қуруқ чиқди.(Тандир, нон) Ости лоп-лоп, Усти лоп-лоп, Ўртасида кумуш қоплаб.(Рапида) Ўзи битта, Қулоғи тўртта.(Қозон, давоми…

Уй-жой ва унга тегишли жиҳозлар

Опон-опонни кўрдим, Эски чопонни кўрдим. Қобирғаси қалашган, Одам ютганни кўрдим.(Қора уй) Қобирғаси тарим-тарим, Асли унинг жони йўқ. Терисини сийириб олсам, Ерга томар қони йўқ.(Қора уй) Ҳачча,Даччанинг устида бачча. Баччанинг устида қалпоқ, Қалпоқнинг устида телпак.(Қора уй) Бир тепада олти қўчқорнинг шохи давоми…

Меҳнат, иш қуроллари

Тўрда турган тўрт йигит, Тўртови ҳам мард йигит.(Чўп савағич) Бизнинг уйда тўрт кампир, Тўртови ҳам мард кампир.(Савағич) Қоронғи уйда кўп полвон олишади.(Чўп савагич) Бизникида битта киши, Оғзида қирқта тиши.(Жун тароғи) Оққина кучук хов-хов этди, Қорни тўйиб ағнаб кетди.(Урчуқ) Гув-гув этади, давоми…

Озиқ-овқатлар

Бир қўйим бор, Туриб семирар.(Хамир) Оқ қўйим бор, Сўйсам қони йўқ.(Хамир) Юмалатсам жони йўқ, Юлиб олсам қони йўқ.(Хамир) Муштлаб-муштлаб урарлар, Мунча гуноҳ қилибман. Ўтга солиб ёқарлар, Мунча оси бўлибман.Мунча мени хорларлар, Билмам нима қилибман. Мунча мени севарлар, Қандай ширин бўлибман.(Хамир, давоми…