Мақсуд Ҳамроев. Тафаккур эҳтиёжи (2007)

Деди: ҳар ишки қилмиш одамизод,Тафаккур бирла билмиш одамизод.Алишер НАВОИЙ Рангларни, товушларни секин-аста фарқлай бошлаган гўдак қуралай кўзчаларини гоҳ катта-катта очганча, гоҳ узун-узун киприкларини пирпиратиб, атрофга чексиз қизиқиш ва ҳайрат ила боқади. Бу — Олам ва Одамни англаш сари илк интилиш! давоми…

Пирмат Шермуҳамедов. Эзгулик яшайверади (2007)

Бир воқеани аниқ эслайман. 1968 йилнинг 6 апрел куни. Кафедрада ишлаб ўтирибман. Кибриё опа қўнғироқ қилиб қолди:— Пирмуҳаммад, имкон топсангиз, шу бугун кечқурун бизникига кириб кетсангиз?— Тинчликми, Кибриё опа?!— Тинчлик… тинчлик… Абдулла акангиз Сизни йўқлаяптилар…Кибриё опанинг овозларида ташвишми, нотинчликми, ҳарқалай, давоми…

Анвар Обиджон. Жаннатни ўзингдан қидир (2007)

Илгаритдан одат шу — даврага ширин кайфият бахш этиш учун Саид Аҳмад домла гапни доимо қувноқ оҳангларда бошлайди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Гурунг Азиз Абдураззоқнинг сигарет сўраш тактикалари-ю, Толиб Йўлдошнинг хотиндан пул яшириш усуллари борасидаги мутойибаларила бошланган эса-да, сўнг давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. “Иссиғдир сўзинг, ўйлаким, юлдузинг!..” (2007)

Тошкентда гарчи кўбтур шоиру шеърхонлар,Онларни(нг) барчасидан ҳам нуктадон Хислат. Доим савоб ишиға ургай ўзини ўтдек,Қайда гуноҳ бўлса, андин ниҳон Хислат. Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1913 йили ёзилган.) Шундай ижодкорлар бўладики, улар адабий-маданий анъаналарни ўзида мужассам этиб, муайян давр адабий муҳити руҳини йўналтиришга давоми…

Ҳафиз Абдусаматов. “Ўқишли китоб гўзалликдир…” (2007)

Меҳнат ва маҳорат уйғунлигидан яралган жозибали асарлари билан машҳур бўлган атоқли адибимиз Абдулла Қаҳҳор адабиёт назариясига оид қимматли мерос қолдирган. Маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳорнинг мероси жиддий ўрганишга лойиқдир.Маълумки, адибнинг ижодий фаолияти шўро даврида кечди. Шундай бўлишига қарамай, давоми…

Раҳим Воҳидов, Нажмиддин Комилов. Закий аллома (2007)

У шилдираб оқаётган ариқ бўйлаб, равон йўлдан Регистон майдонига кириб келар, Шердор, сўнгра Мирзо Улуғбек мадрасалари олдида тўхтаб, муҳташам қадимий обиданинг деворларига тикилар, нақшинкор ғиштларни ўпгудек бўлиб силаб-сийпалар ва кейин йўлга равона бўларди. Ташқи кўриниши ортиқча салобатдан холи, одми кийинган, давоми…

Умарали Норматов. Тугалланмаган зилзила (2007)

Даврнинг энг муҳим ҳодисалари, замондошлар ҳақида қалам тебратган Абдулла Қаҳҳор асрнинг яна бир фожиавий ҳодисаси — Сталин қирғин-қатағонлари, қатағон қурбонлари, ёзувчи ибораси билан айтганда, «култ даври» асоратларини четлаб ўтиши мумкин эмас эди. Узоқ йиллар қалбини ўртаб, унга тинчлик бермай келган давоми…

Омонулла Мадаев. Барҳаёт устоз (2007)

Атоқли адабиётшунос, кўплаб машҳур олимлар устози Субутой Долимов таваллудига бу йил юз йил тўлади. Ўтган асрнинг 20-йилларидан муаллимлик фаолиятини бошлаган Субутой Долимов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби каби фахрий унвонлар соҳиби эди. Ҳинд эпоси “Калила ва давоми…

Поён Равшанов. Мозийнинг унутилмас сабоғи

Яқин кечмишимизнинг ҳали идрок этилмаган саҳифалари кўп. Мозийга ичкарилаб борган сари нафақат тарихий сиймолар, шунингдек, воқеа-ҳодисалар бешигини тебратган оддий одамлар тақдирига ҳам дуч кела бошлайсиз. XX асрнинг иккинчи ярми бошларида Китобда Жўрабек, Шаҳрисабзда Бобобек ҳоким бўлган даврда бу шаҳарларнинг мавқеи давоми…

Шодмон Отабек. Қўшнилар ёхуд одамларнинг меҳр қуёши

Ён қўшни — жон қўшни.Ўзбек халқ мақоли Қўлдош ака одатича қўлида токқайчи, бошяланг, томорқасида куймаланиб юрган эди, ногоҳ девор ортидан қўшниларнинг гангур-гунгури қулоғига чалинди. Кўп ўтмай шовқин кучайди: даҳанаки жанг етилиб келаётгани аниқ эди. У беихтиёр қаддини ростлаб, қулоқ солди: давоми…