Исажон Султон. Янги йил кечасида (ҳикоя)

Кеча қоронғилигида ёмғир шивалаб ёғарди. Қорамтир дарахтларнинг кўлкалари аро томчилар энтиктирувчи шитирларди.Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир давоми…

Исажон Султон. София (ҳикоя)

(бир муҳаббат ҳикояси) Яқиндагина рўй берган, табиатни яксон этиб, шиддатли селлар пайдо қилган довул маҳали чақмоқ урган бир кишининг ҳолидан хабар бермоқчиман. Чунки аввалбошда оддийгина туюлган шу ҳикоя бир оз вақт ўтгач, назаримда бошқа маъно касб эта бошлади. “София” сўзи давоми…

Исажон Султон. Соғинч (ҳикоя)

Шафтоли шохидаман,Онамнинг ёнидаман,Борай десам йўл узоқ,Отамни соғинаман…(Болалар қўшиғи) Бир неча кундирки совуқ тушди. Эрталаб саҳар ташқарига чиқсангиз, ҳаммаёқни кўз етадиган олис-олисларгача оқиш қиров-булдуруқлар қоплаб ётганини кўрасиз. Кечалари этни ўйиб, суякни зирқиратар даражада совуқ шабада эсади, бу изғиринда яқиндагина иссиқ-иссиқ кўз давоми…

Исажон Султон. Ота қасидаси (ҳикоя)

Муҳташам бир бинонинг ойнаванд кириш эшиги олдида кўкиш зарҳал кийим кийган икки бақувват дарбон зерикиб турар эди.Ёмғир шивалаб ёғар, қизил тош терилган йўлаклар, қимматбаҳо аробалар турли- туман чироқлар ёғдусида товланиб кўринарди.Кишилар шоша-пиша йўлакдан ўтиб бормоқда эдилар. Салдан кейин усти ёмғирда давоми…

Нусрат Раҳмат. Манзаралар

ЗУЛМ Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида “Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг вилоятлараро мухбири бўлиб ишлаганимда, анча−мунча доно, тадбиркор раисларни билардим. Жомбойлик раис уруш (1941−1945) иштирокчиси бўлиб, фронт таассуротлари, концлагер азобларини сўзлаб беришни ёқдирарди.Машъум “Ўзбеклар иши” билан кўп раислар, жумладан жомбойлик биродарим ҳам қамоққа давоми…

Анвар Суюнов (1983)

Таваллуд куним:  1983 йилнинг 29-апрели. Мен туғилган юрт: Самарқанд вилоятининг шарқий теграси, мамлакатимизнинг денгиз сатҳидан энг баланд ҳудуди, Ғўбдинтоғ адирларидаги Эшмонтўб қишлоғи. Мен илк таҳсил олган маскан: Булунғурнинг 25-ўрта умумтаълим мактаби. Кейингилари: СамДУ қошидаги лицей-интернат, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети. Биринчи давоми…

Анвар Суюнов. Эрта кетган болалик (ҳикоя)

Оқсоч Бахмалнинг ўрмонзор қоялари оша тонг кўтарилиб келади.Ўктам чўққиларнинг кумушранг қорларидан эн олиб шошаётган жилға устида парланаётган буғ мисоли субҳидамнинг рутубати ўйнайди. Ойнадай тиниқ сув остида турфа хил қайроқ тошлар марварид каби жимир-жимир қилади. Териси шаҳдига торлик қилаётган қулундай ўйноқлаб давоми…

Анвар Суюнов. Рўзанинг биринчи куни (ҳикоя)

Акадай қадрдоним Алишер Исҳоқовга бағишлайман I Бир кунда Эрганаклининг устидан қанча самолёт учиб ўтади?! Эҳ-ҳе, ўтгани қайси-қайтгани қайси… Баъзилари шундоқ пастлайдики, қулаб тушаман дейди гўё. Баъзилари, ҳе-е, осмоннинг тубидан юради, фақат оқиш изи кўринади. Кўмкўк майдонда билинар-билинмас бўлиб, ниначи мисол давоми…

Анвар Суюнов. Оти борнинг оти бор! (эссе)

Қишнинг замҳарир, этни симмиллатадиган аёзли куни. Бепаён кенгликлар қўйнидаги яйдоқ сайҳонлик. Сайҳонлик мағрибида Калтепа қишлоғининг қора-қура уйлари элан-қаран кўриниб туради. Сой лаби бўйлаб турли-туман автоуловлар турнақатор бўлиб тизилиб олган. Бу ерда бедовлар пишқириғи қайнайди, қамчилар тарсиллайди, полвонларнинг урҳо-ури гувиллайди. Ўртада давоми…

Анвар Суюнов. Мударрис (очерк)

Тошкент Иқтисодиёт университетининг катта маърузалар зали.Бичими қадимги Римнинг Колезейини эслатувчи аудиториядаги зинама-зина ўриндиқларда тизилиб олган талабалар энишдаги битиктахта ёзувларига кўз тикишган. Теваракда пашша ғўнғилласа эшитилгудек. Баҳайбат деразалардан тушаётган қуёш нурлари битиктахта ёзиқларини йилтиллатиб, ялтиратиб ўтади. Унда кўҳна иқтисодиёт фанининг замонавий давоми…