Бахтиёр Абдуғафур. Олтинчи йўлак (қисса)

Муқаддима Узоқ-узоқларга ясланиб кетган уммон қора тортиб кетганиданми, ётоғига бош қўяётган қуёшнинг уфқдан соҳилгача ажиб қизғиш олов йўлаги янада ёрқинроқ кўринади. Негадир мағриб осмонини узуқ-узуқ қора булутлар эгаллаб олган. Авваллари қуёш ва қора булутлар бунчалик бир-бирларига яқин келмагандек туюлади кишига. давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Хўжа Муҳаммад Паррон

“Ҳазрат Хўжа Муҳаммад Парроннинг қабрлари Бухородаги Тоқи Телпак фурушон остидадир.Бу зоти шариф миршабларнинг пирлари бўлган.” “Икки юз етмиш етти пир” С.Салим Бухорий * * * Бир пайтлар мен Ватанимиз тарихини ўрганиб, унинг ўтмишдаги буюк кишилари ҳақида қизиқиб маълумотлар тўплаб юрар давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Ҳазрат Саййид Амир Кулол

“Во, дариғ! Ҳазрат Сайид Амир Кулолнинг мартабалари онқадар улуғки, бу Маккаю Мадинагача шоён, аммо ўз юртдошлари бундан бехабар!” “Мир Кулол мақоматлари”, Мавлоно Шаҳобиддин Бир пайтлар мен Ватанимиз тарихини ўрганиб, унинг ўтмишдаги буюк кишилари ҳақида қизиқиб маълумотлар тўплаб юрар эдим. Шундай давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Сирли чойхона (ҳикоя)

Менинг исмим – Фарангисхон. Сизга бўлиб ўтган бир воқеани айтиб бермоқчиман. Ўша йили еттинчи синфда ўқирдим. Бир куни кечқурун, дадамлар ойимларга эрта тонгдан машиналарида Жиззах шаҳрига йўл олмоқчи эканликларини айтдилар. Уларнинг бизнес ишларининг бир қисми шу вилоят марказидаги қурилиш гипси давоми…

Муҳаммад Зиё. Азизалар (ҳикоя)

Ўшанда поезд бир маромда аллалаб, тонг ва манзил сари яқинлаштирарди. Ўқишга кирганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим. Бу шаҳарга иккинчи маротаба келишим эди, аввал амаким билан имтиҳон топшириш пайтида келганмиз.Вокзалдан чиққандан сўнг ўнг томондаги йўлакдан бекатга, у ердан ўн еттинчи автобуснинг давоми…

Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1971-сонли Қарори асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида янги “Чет тиллар бўйича инновацион методларни ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази” ташкил этилди.

Исажон Султон. Оғриқ тоғи (ҳикоя)

“…У тоғ тарафларга боришни анча йиллардан бери орзулаган бўлсам-да, шу маҳалгача сира насиб қилмаган эди. Қаерлардадир, жануби-шарқда эканини билардим. Табиийки, кўриниши, набототи ва унда ўсадиган дов-дарахт ҳақида сира тасаввурим йўқ, билганим – ўзимизнинг азалий виқор тўкиб турадиган Тиёншон, Чотқолу Олой, давоми…

Исажон Султон. Сувдаги коса (ҳикоя)

…Шамол парпираги, айлан тинмасдан! Олис-олислардаги бегона диёрлардан эсувчи тўлқинлар сени ҳам мен каби айлантирсин! …Болалигимдан бери денгизга, денгиз бўйида яшовчи кишиларга ҳавас қилардим. Ўкириб-пишқирган, теваракни қарсиллаган кучли садоларга тўлдириб мавж урган тўлқинларни, денгиз узра шитоб билан тўпланувчи булутларнию уларнинг ораларида давоми…