Мўмин Қаюм. Нодирабегим қурдирган карвонсарой (2008)

1952 йил эди. Саккизинчи синфда ўқиб юрган кезларимда мактабимизнинг директори, марҳум Юнус домла Нурмуҳамедов бошчилигида бир неча синф ўқувчилари Оҳангароннинг Қуруқсой мавзеидаги ғаллазорга манак териш учун бордик. Бу ерда буғдой майсаларини ғаллага офат келтирувчи манакдан тозалаш учун наинки Оҳангарон, балки давоми…

Мурод Абдуллаев. Оролқум: денгиз тубидаги хазина (2008)

Бир пайтлар бу кўз илғамас кенгликларда кўм-кўк денгиз мавжланиб ётарди. Балиқчи кемалар кўкка сапчиётган мовий тўлқинлар оша денгизбўйи элининг туз-насибасини қирғоққа ташишдан чарчамасди. Энди эса балиқларгина эмас, қумга тиқилиб ётган кемалар қолдиғи ҳам онда-сонда учрайди. Фақат денгиз тўлқинланиб ётган ўша давоми…

Саъдулла Сиёев. Олтин зангламас… (2008)

Миртемир домла шогирдларини эркалаб “киприкларим” деб атарди. Халқимизнинг яна бир суюкли шоири устоз Шуҳрат ака, ёшлар менинг қанотим, шулар бор экан кўнглим тўқ, ташвишим йўқ, деб қўяр, биздек шогирдларини қучиб бағрига босарди. Шуҳрат аканинг меҳри дарё эди, яхшиларга ҳамиша дастурхони давоми…

Тўхтасин Ғафурбеков. Илҳом… Шарқдан (ўзбек мавзулари хориж муаллифлари ижодида) (2008)

Бундан неча минг йиллар аввал Ғарб цивилизациясининг қоқ маркази — “мангу шаҳар” Римда “Lux viene dell’ Oriente!” (Нур — Шарқдандир!) деб аталмиш ҳақиқат илк бор янграган. Асрлар ўтиб, бу доно фикр айни Европанинг ўзида бот-бот такрорланиб келмоқда: “Пер Булезнинг “Alea” давоми…

Матназар Абдулҳаким. “Йироқларга етаклади мени бир сурон…” (2008)

Адабиётшунослигимизда, янглишмасам, ижод психологияси алоҳида фан сифатида ажралиб чиқмаган. Бироқ ижод ғалаёнига қаттиқ берилган шоирки бор, бадиий ижод кечинмаларининг шуурий ҳамда ғайришуурий жиҳатларига ўз шеърларида муайян даражада тўхталмай иложи йўқ. Айниқса, ижод жараёнининг бу тафсилотлари улкан тарихий эврилишлар билан бевосита давоми…

Алишер Отабоев. Қўлёзмалар нега ёнмайди? (2008)

Такрорланмас асарлари билан жаҳон адабиётини безаган улуғ ёзувчилар, бир қарашда, кўзбойлоғичларга ҳам ўхшашади. Кўзбойлоғичнинг антиқа томошаларини ҳайрат билан кузатасизу, у қўллаган “сеҳр-жоду” сирини била олмайсиз. Худди шу каби улуғ адиблар асарларини тўла англаш, мағзини чақиш жуда қийин. Одатда, бундай асарларда давоми…

Миср тарихида ўзбеклар

Ўзбекларнинг Мисрда тутган ўрни, уларнинг подшоҳлик билан боғлиқликларини теран англаш ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.Ўзбеклар Мисрда волийлик, ҳокимлик қилишди, нуфузли маҳкамаларда раҳбар, амир, қўшинга қўмондон бўлишди. Узоқ давр ичида Мисрнинг сиёсий-идоравий, ижтимоий-маданий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллашди.Аббосийлар давоми…

Мусулмонларга йўналтирилган миссионерлик ҳаракатлари

Мусулмонларга қарши йўналтирилган илк миссионерлик ҳаракатларига милодий VIII асрдаёқ дуч келиш мумкин. Турли ғарб манбаларида Андалусия подшоҳи Абдулазиз (713-716)ни насроний қилишга хотини Эгинола урингани айтилади. Бу аёл ғарблик илк миссионер ҳисобланади. «Франция роҳиби» номини олган челонялик Аббат Хуг эса 1074 давоми…