Ҳожи Муин. Намойиш тўғрисинда (1917)

Яқинда Туркистон мусулмонларининг Хўқандда бўлгон 4-қурултойинда (билиттифоқ) «Туркистон ерлик Мухторияти»ға қарор берилиб, эълон қилинғонлиғи ва бу муносабат билан Хўқандда зўр намойиш бўлғонлиғи маълумдир. Эшитишимизга кўра, бу кунларда Андижон, Намангон ва Тошкандда ҳам мусулмонлар тарафидан «Мухторият» фойдасиға тантаналик суратда улуғ намойишлар давоми…

Ҳожи Муин. Болшевиклар ва биз (1918)

Русия инқилобининг саккизинчи ойинда, болшевикларнинг «Душман билан ярашиб, мамлакатни ҳалокатдан қутқарамиз!» деб қилич қувватила ҳукуматни Киринскийдан тортиб олғонлари ва ўшал кундан эътиборан Туркистоннинг маркази бўлғон Тошкандда ҳам қанча қонлар тўкуб, ҳукумат идорасини ўз қўллариға олғонлари, аммо ҳозиргача халқ ва мамлакат давоми…

Ҳожи Муин. Каттақўрғон хотиралари (1917)

41нчи рақамли «Ҳуррият»да ғазетани давом қилдирмоқ учун ноширлари тарафиндан берилғон қарор ва обуна олмоқ тўғрисинда маним Катгақўрғонға юборилмоқлиғим ёзилғон эди. Мана, мазкур қарордан бир неча кун ўтгандан сўнгра хусусий ишларимни биткуриб, 20нчи ўктабрда Каттақўрғонға бормоқ учун йўлға чиқдим. Вағунда 2-3 давоми…

Ҳожи Муин. Шўрои исломия ва сайлов (1917)

7нчи сентябрда Самарқандда шаҳар думасининг сайлови бўлуб ўтди. Аммо не тариқада бўлди? Ушбу саволға лойиқинча жавоб ёзмоқ учун мазкур кунда воқеъ бўлгон кўб ваҳшиёна ҳаракатлар, қийновлар, талон ва такфирларни айнан зикр этуб ўтмоқ лозим бўладурки, бу аснода кўнглида зарра инсоният давоми…

Ҳожи Муин. «Оила» (ёхуд) вазоифи хонадорий (1917)

Ушбу кунларда «Оила ёхуд вазоифи хонадорий» номида форсча ёзилғон 200 саҳифалик улуғ бир китоб қўлимға тушди. Китобнинг муҳаррири диний, ижтимоий, ахлоқий илмларда кенг маълумоти бўлғон муҳтарам биродарим Абдурауф Фитрат афандилигини англаб камоли ихлос ва рағбат ила бошдан охириғача мутолаа этдим давоми…

Ҳожи Муин. Таассуфлик ҳолатдамиз (1914)

Замоннинг оинаи жаҳоннамоси бўлган жарида, мажалла ва тарих саҳифаларини диққат ила мутолаа этсак кўрарамизким, ўзга қавм ва миллатлар илм ва ҳунар хосияти ила оз бир замонда бутун жаҳонни тасхир этдилар. Мусулмон ҳукмдорлари (ўзларининг замон иқтизосинча ҳаракат қилмагонлари учун) асир ва давоми…

Ҳожи Муин. Тибб ва ҳифзус-сиҳҳатда риоятсизлигимиз (1914)

Дини мубини ислом, кўб амрларда (таҳорат, намоз, ғусл…) каби жумла мусулмонларни назофат ва покизалик ила юрмоклариға буюруб ва шунинг учун «Буниял-исламу алан-назафати» — (Ислом покликка қурилган — Н. Н. ), «Ан-назафату шатр ул-имон» — (Поклик имоннинг бир бўлагидир-Н. Н.) демишдур. давоми…

Ҳожи Муин. Истиқбол қайғуси (1913)

Маълумдирки, ҳар миллатнинг тараққийси илм ила бўлуб, илми бор миллатнинг истиқболи мунаввар ва ўзи осойишда ҳам ажнабийлар қошида маҳобатлик ва ҳурматлик кўринур. Соҳиби илм ва мутараққий миллатларнинг аломатлариндан баъзиси шулки, ибтидоий мактаблари мунтазам бўлуб, ўрта ва олий ҳар турли мадрасалари давоми…

Ҳожи Муин. Муҳтарам шуаромизга (1913)

(Тўғри сўзлар сўзларам мумкин қадар, Хоҳ онам ранжисун, хоҳи падар). Ухлаб қолган кишиларни бошлаб мулойим овоз ила уйғотмоқ одобдандур. Садо кифоят этмаганда мутлақо туртиб уйғотмоқға мажбурият кўрилур. Мен ҳам ушбу қоидани риоя қилуб, аҳволи олам ва иқтизои замондин оз хабарлик давоми…

Ҳожи Муин. Янги асар (1914)

«Ойна» журнали муҳаррири Маҳмудхўжа афанди «Падаркуш ёки ўқумағон боланинг ҳоли» исмли тиётруга қўймак учун махсус бир рисола таҳрир ва нашр этубдурларки, ўқуб чиқдук. Туркистон шевасиға ёзилғон ушбу рисолада Туркистон маишатидин бир фожеани ғоят муассир равишда тасвир этилмишдур. Бу рисоланинг хулоса давоми…