Эркин Аъзам. Забаржад (киноқисса)

Отим ориқ, манзилимга етолмайман-о… (Қўшиқдан) Муқаддима Ёз куни. Тушдан кейинги сокинлик. Айқириб оқаётган сой ёқалаб ўттиз беш-қирқ ёшлар чамали бир киши енгил хиргойи қилиб келмоқда. Вақтичоқ, қадам олишларидан андак ширакайфлиги билинади. Нариги томонда — қуюқ дарахтзор чорбоғ этагидаги тикроқ соҳилда, давоми…

Эркин Аъзам. Сув ёқалаб (киноқисса)

Кенг-мўлгина ҳовли. Уч томон иморатнинг ўртаси баланд ишком. Ишкомдан нарёғи куюк дарахтзор боғ. Саратоннинг охирлари. Саҳар чоғи. Ўнг қанотда саф тортган олди очиқ ошхона, омбор, сомонхонаю сайисхоналар тарафдан тош терилган йўлка бўйлаб олтмиш беш ёшлардаги девқомат, важоҳатли бир одам келмокда. давоми…

Эркин Аъзам. Шовқин (роман)

1. Бир хушхабар ва сирли отдош Олис бир шаҳардан кетма-кет келган бу қўшалоқ хабар Фарҳод Рамазонни шошириб қўйган эди. Шошириб эмиш, кўп йиллар бурун бошидан кечган эски савдоларни қайта тиғлаб, нари-берисини айтмаганда, бир маромда бораётган бугунги турмушини алғов-далғов қилиб юборди давоми…

Эркин Аъзам. Шоирнинг тўйи (қисса)

Шаҳарнинг қоқ марказидаги бу кошонани бино этишда урушдан кейинги йиллар ҳарбий асирларми, аллақандай ажнабийларми қатнашган, деган гап юради. Тарих, кечаги кун — бамисоли серишва жонон, ҳар ким уни таъбига мослаб олаверади; давр шамолига қараб ўзгаравергани сайин чин ҳақиқатни аниқлаш мушкуллашиб давоми…

Эркин Аъзам. Пакананинг ошиқ кўнгли (қисса)

(Бўй ва мўй ўстириш тажрибаси ёхуд руҳ тарбияси) 1 Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссаеига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам давоми…

Эркин Аъзам. Гули-гули (қисса)

Яқин-яқингача қайси даврага кирмайин, орада энг ёши мен бўлиб чиқардим. Бугун қарасам – кўпчилиги мендан ёш… Ажабо, қачон, нега бундай бўлди? …У дара ичкарисидаги овлоқ маконидан яккам-дуккам тошларга оёқ қўйиб лўкиллай-лўкиллай сув бўйига тушиб келади. Тоғ булоқларидан тўпланган сув мўъжиза давоми…

Эркин Аъзам. Чапаклар ёки чалпаклар мамлакати (қисса)

Коммунизмдан репортаж ЖАҲОНГАШТА ЗАНЖИНИНГ САБОҒИ Социализм шароитида ўтаётган олтинчи кунимиз эди. Сизу биз бу тузумнинг нималигини биламиз, албатта — нон-намагини еб катта бўлганмиз. Аммо ҳозир кўз ўнгимиздагиси буткул бўлакча эди. Ўзига хос. Аввалгиларига ўхшамас. Бу мамлакатда шу тузумнинг отаси ҳам, давоми…

Эркин Аъзам. Жаннат ўзи қайдадир (драматик қисса)

ЖАННАТ ЎЗИ ҚАЙДАДИР ёхуд ЖИЙДАЛИДАН ЧИҚҚАН ЖЎРАҚУЛ ва унинг хонадонида кечган савдолардан нақл этувчи икки қисмли драматик қисса «Любовь Андреевна!.. Агар яна Парижга боргудек бўлсангиз, мени ҳам олиб кетинг, барака топкур. Мен асло бу ерда қололмайман… Ўзингиз кўриб турибсизки, бу давоми…