Виржиния Вулф. Арвоҳлар уйи (ҳикоя)

Қандай қўрқинчли онлар!… Уйғонганингизда хона эшигининг шарақлаб ёпилаётган товуши, кўзга кўринмас қандайдир шарпаларнинг хонадан-хонага жуфт-жуфт бўлишиб юрган товушлари, кимнидир зинадан хонангиз томон кўтарилаётган товуши ва эшикнинг аста очилиши … этингиз беихтиёр жунжикиб кетиши табиий! – Биз бу ердан тезда кўчишимиз давоми…

Аркадий Аверченко. Соҳибжамол аёл (ҳажвия)

Ўрмонда сайр қилиб юрган амалдор Плюмажёв дарё бўйига чиқиб келди ва тўхтаб, ойнадек тиниқ сув бетига бемақсад тикилиб қолди.Узоқни яхши кўролмайдиган амалдор нариги қирғоқни кўздан кечира бошлади. Ихчам сариқ чўмилиш кийимидаги қандайдир бир гавда сувга келди ва тизза бўйи жойда давоми…

Александр Грин. Яшил чироқ (ҳикоя)

I Лондонда 1920 йили қиш пайти Пикаделли кўчасини кесиб ўтган бир чорраҳада яхши кийинган ўрта ёшли икки киши бир зум тўхташди. Улар ҳозиргина қимматбаҳо бир ресторандан чиққан эдилар. У ерда икковлари кечки овқатдан сўнг шаробхўрлик қилишган, Дрюрилен театрининг артисткалари билан давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Нюрнбергга саёҳат (сафарнома)

Ушбу сафар хотираларининг муаллифи ўз хатти-ҳаракати сабаблари ўзларига яққол кўриниб турадиган одамлар тоифасига мансублик бахтига муяссар эмас; бундай сабабларга, хоҳ ўзида бўлсин, хоҳ бошқа бировларда бўлсин, ишониш бахтидан ҳам бегона. Сабаблар, менимча, ҳамиша ноаниқ бўлади. Сабабият ҳаётда мавжуд эмас, у давоми…

Жек Лондон. Оқ сукунат (ҳикоя)

— Кармен яна икки кун судралишгаям ярамайди.Мейсон муз парчасини туфлаб ташларкан, шўрлик жониворга беписанд қараб қўйди. Кейин итнинг панжалари орасида қотиб қолган муз бўлакларини тиши билан тозалай бошлади.— Жимжимадор лақабли қанча итларга дуч келганман, одатда улар ҳеч нарсага ярамайдилар, — давоми…

Жек Лондон. Ҳаётга муҳаббат (ҳикоя)

Улар оқсоқланиб, сойга томон тушиб боришарди. Ҳамроҳлардан бири, олдинда кетаётгани, тошлоқ ерда қоқилиб, гандираклаб кетди. Иккаласи ҳам чарчаб ҳолдан тойган, юзларидан чидам ва итоаткорлик ифодалари кўриниб туради — бу узоқ вақт қийинчилик чекиш натижаси. Орқаларидаги қайиш билан тортиб боғланган оғир давоми…

Мэри Робертс Райнхарт. Лаб бўёғи (ҳикоя)

Мен терговдан сўнг уйга пиёда, кўринишидан анча чўкиб қолган ойим эса машинада қайтдик.Холаваччам Элинор Ҳаммонд ҳаётини бахтли ўтказганди. У ҳар тонг бугун қандайдир энг бахтли воқеа рўй беради деб уйғонар, тўшакда керишиб ётганча, кийиниш хонасидаги толиққан бечора Фредга мурожаат қиларди:– давоми…