Михаил Шолохов. Хол (ҳикоя)

Столда куйган ўқ-дори анқиб турган патрон гилзаси, қўй сўнгаги, дала харитаси, маълумот, от терининг иси уриб қолган нақшдор юган, бир бўлак нон. Буларнинг ҳаммаси столда, деворнинг захидан моҚор босган, чопилган харракда елкасини дераза рахига тираганча эскадрон командири Николай Кошевой ўтирибди. давоми…

Яшпал. Йўлдаги аёл (ҳикоя)

Бир пайтлар Куллуга кетаётиб, олис тоғлар бағридан паноҳ топган Манди қишлоғига йўл-йўлакай қўниб ўтгандим. Қишлоқ томон кетаётиб йўл четида хаёлчан ўтирган тоғлик аёлга кўзим тушди. Унинг олдида, ерда ўрик тўла симтўр сават турарди. Тоғлиқлар одатига кўра, бу аёл ҳам ўз давоми…

Содиқ Ҳидоят. Обжи хоним (ҳикоя)

Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида давоми…

Содиқ Ҳидоят. Авдатнинг Жамшидга мактуби (романдан парча)

Париж, 3 май, 1931 йил Азизим ЖамшидҲозир қанчалик ёлғиз эканлигимни билсанг эди. Бу ёлғизлик қалбимни туб-тубигача кемириб ташлади. Сен билан бир-икки оғиз гаплашиш илинжида қўлимга қалам олдим. Рўпарамдаги очиқ деразадан димоғимга каштан гулининг иси аралаш сенинг бўйинг урилди. Ташқарида денгиз давоми…