Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.Фитрат

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди.

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига йўл топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади…Абдулла Қаҳҳор

Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгил тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик) ҳар хил тусда ва рангда битишган…

Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгил тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик) ҳар хил тусда ва рангда битишган, файзли тил бирга тақдир этула олмайдирғон бир гулдур. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда онинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадур…Чўлпон

… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас…

… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қараб сингишган қора балчиқларни тозалайдирғон, ўткир юрак кирларини ювадурғон тоза маърифат суви, хиралаган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладирғон  булоқ суви бўлғонлиғидан давоми…