Тинимбой Нурмағамбетов. Чиноргул (ҳикоя)

Тушдан сўнг қуёш баттар қиздира бошлади. Ташналикдан чолнинг томоғи қуриб-қақраб қолаётир. Яқин-орада булоқ ҳам йўқ. Аксига олиб ҳали туёғи қотмаган, кечагина туғилган бузоқча оёқлари майишиб, довдирайди, юришга ярамайди. Бироқ чол уни аяб ўтирмайди, арқонни тортиб судрайди. Ташналик ва очликдан дийдаси давоми…

Эдитҳ Шрайбер-Вике. Антон бўрини учратган кеча (қисса)

— Юр мушугим, – деди Антон мушугига, – томнинг тагида нималар борлигини кўриб тушамиз. Мушук чўзилиб қаддини ростлади ва ҳузур қилиб эснаган ҳолда, бу кичик сайрга хоҳиши йўқ эмаслигини билдиргандай бўлди. Антон тепадаги латта-путталар ва эски мебеллар орасида қолиб кетган давоми…

Элке Ҳайденрайҳ. Эрика (ҳикоя)

ЭРИКАёхуд ҳаётнинг сирли маъноси Бутун йил давомида худди телбалардек ишладим ва ўзимни Рождество байрамидан олдин бўм-бўш, куйиб кул бўлган мисоли, худди кимдир қаттиқ калтаклагандек ҳис қилардим. Кўп пул ишлаб топганимга қарамасдан бу йил мен учун қўрқинчли бўлди. Гўё яшашни унутдим давоми…

Билл Пронзини. Иқрор (ҳикоя)

Полицияда ўтган йигирма йиллик фаолиятим давомида турли хил қотиллик қуролларини кўрганман. Уларни санаб саноғига етиш қийин. Аммо Филип Эшерни ўлдиришган қуролдан ортиқроқ даҳшатли буюмни ҳали кўрмагандим. Бу инсон бош чаноғи эди!Биз Эд Крейн билан уни жасад ёнидан топдик. Бир ёки давоми…

Рене Авилес Фабила. Мириам (ҳикоя)

Мириам уйига етиб келгач, дарҳол ичкарига кирди: у ҳеч қачон қўшнилар билан ёки хизматчи аёл билан лақиллашиб олиш учун тўхтамасди; саломлашди ва ўз салтанатини дунёдан ажратиб турувчи эшик ортида ғойиб бўлди. Одамлар унинг доим ёлғизлигини, ҳамма вақт қаёққадир шошилиб жўнашини, давоми…

Исмоил Бўзқурт. Сабр (ҳикоя)

Бугунги газеталарни ўқирканман, «Сабр» деган мақолага кўзим тушди. Олдинига «Э, шундан бошқа гап қуриб қоптими!» дедим-да, эътибор бермадим, бошқа саҳифаларни қараб чиқдим. Кейин ичимда бир қизиқиш пайдо бўлиб, ҳалиги мақолани ўқишга тутиндим. Муаллиф «Сабр»да шуларни қаламга олганди: «Бамбук дарахти жуда давоми…

Мухтор Мағавин. Икков (ҳикоя)

Бир кўрган – билиш, деган халқимиз. Икки кўрган – таниш. Бир эмас, икки эмас… ўтган етти йил ичида етмиш марта кўрибди. Аммо биламан деб ҳам, танийман деб ҳам айта олмайди. Исми ким? Асли қаэрдан? Ким бўлган, нима иш қилган? Бугунги давоми…

Петер Назарет. Қойилмақом Фернс (ҳикоя)

Гоаликлар Хорас Фернандесни ғалати одам деб ўйлашарди. Бунга унинг бошқалар билан дўстона муносабатга кириша олмаслиги сабаб бўлолмасди – аксинча, у ким билан учрашмасин, осонлик билан чиқишиб кетарди. Аммо, ҳамма гап шунда эди-ки, у ўзи яшаб турган жамият қонун-қоидаларига беписандлик билан давоми…