Рўзибой Қулмат. Хат (ҳикоя)

Олим ишдан кеч қайтди. Даҳлиз тўридаги хонтахта атрофида болалари – ўғли билан қизи бурчакдаги телевизорга тикилиб ўтиришарди. Олим хонтахта ёнига ўтирди, этигини ечди.– Болам, этикни нарёққа олиб бориб қўй, – деди Олим ўғли Шоҳруҳга.Шоҳруҳ синглисини туртиб:– Сенга айтяпти, – деди.– давоми…

Дилшод Муҳаммадражаб. Ўкинч (ҳикоя)

“Дадажон. Қишлоқда ҳамма яхши. Мен, укаларим, бобом – ҳаммамиз соғ-саломатмиз. Мен еттинчи синфда ўқияпман. Баҳоларим ҳаммаси “5”.…Сигиримиз туғди. Бобом сизнинг келишингизга атаб боқаётган қўчқоримизни Икром амакининг тўйига тўёна қилдилар.…Сизни янги йилда Қорбобо бўлиб келади, деб кўп кутдик. Келмадингиз. Онамнинг айтишича, давоми…

Шавкат Ёдгоров. Тирик одам (ҳикоя)

– Сан барибирам тушунмайсан, ўртоқ, буни тушунишинг қийин, – у шундай деб сигарет тутатди.– Нимани тушунишим керак? Аҳволингга бир қара, Санжар, тирик мурдага ўхшаб қолгансан, – дедим димиқиб кетган хона деразасини очишга чоғланиб.– Зато, ҳали тирикман, – Санжар ҳиринглаб кулганча давоми…

Раҳим Қодиров. Тилни тийган яхши (қатралар)

ЕР МEҲРИ – Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор. ШАКЛ – Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип. ГЎЗАЛЛИК – Одамлар нега доим сенга давоми…

Абдулла Саидов. «Хизмат» тақсимоти (ҳажвия)

Ўзбекнинг нимаси кўп, тўй-томоша ва маъракаси кўп. Боғча мудираси Лола Аҳмедова ўзининг эллик ёшини нишонлаш мақсадида икки ҳафтача олдин жамоа аъзоларига дастурхон ёзиб, ош берди. Ҳовли саҳни супуриб-сидирилган. Бу ердаги саранжом-саришталик киши баҳри-дилини очади. Меҳмонларнинг пойи қадамларидан хонадон соҳиблари хурсанд. давоми…

Пўлат Ҳамдам. Бир хоналик уй (ҳажвия)

Қишлоқ мактабида ҳурматга сазовор ва эътиборли ўқитувчи эдим. Олимпиадами, «Қувноқ старт»ларми, анжуманларми, хуллас, ҳаммасига таклиф қилишарди, унутишмасди. Мендан зўрроқ адабиётчи йўқ эмиш. Каллам дуруст ишлайди, шекилли. Оддий қишлоқ ўқитувчиси бўлатуриб, домла Ғовлаганов қаноти остида шоир Тарсакий ҳақида илмий иш ҳам давоми…

Олланазар Абдиев. Йиртиқ этик (ҳикоя)

Овқат кириб овқатдан кейин бир-икки пиёла чойни қайноқ-қайноқ ичганиданми, асаблари жойига тушгандай бўлди. Чарчоғи ёзилди. Отасининг чеҳраси ёришишини кутиб турганмиди, ёки бўлмаса эрталабки бўлҳо-бўлда гаплашиб ололмаслигига кўзи етганми, катта ўғил отанинг ёнбошига келиб жойлашди-да, паст овозда секин шипшиди:– Оға, ўқишимнинг давоми…

Висенте Бласко Ибанес. Маъюс баҳор (ҳикоя)

Кекса Тофол ва унинг қизи қуллардек машаққатли кун кечиришарди. Улар бетўхтов ҳосил бераверганидан силласи қуриган боғчаларининг қули эдилар. Ўзлари ҳам шу бир парча, қўшниларнинг таърифи билан айтганда, дастрўмолдан сал катта ерга илдизи билан кириб кетган иккита дарахтга ўхшашар, ота-бола пушталарда давоми…

Ким Сок Тае. Кампир воқеаси (ҳажвия)

Футбол шундай ўйинки, у ўзига барчани бирдай ром эта олади. Ҳозир футбол ўйнамайдиган мамлакат йўқ, ҳисоби. Мамлакатимизда ҳам футболни жонидан ортиқ кўришади. Жаҳон чемпионати каби мусобақа эса бизни бирлаштиради…2002 йили бўлган ўша воқеани эсласам ҳалигача юзимга табассум келаверади. Ўшанда бутун давоми…