Башорат Омонова. Сабина (ҳикоя)

Йўл ёқасида поезд ўтишини кутиб турган Талъат ногаҳон ҳамроҳини туртди:— Анавини қара!Иккиси шиддат билан учиб бораётган поэзддан пастга сакраган одам қорасини кўриб қолишди.— Кетдик.Улар етиб борганларида ерда аёл киши юзтубан ётарди.— Фонарни ёқ.Талъат аёлнинг бошини кўтарди. Ёшгина жувон кўзларини аранг давоми…

Ёқутхон Акрамова. Оқ булутга ўралган гуноҳ (ҳикоя)

Яна бошланди… Аъзойи баданида титроқ уйғониб, тўлқиндек тарқалиб борар, юраги гурсиллаб урарди.— Болам, болажоним! — Сочлари ёйиқ, рангпар аёл ўз ҳайқириғидан ўзи чўчиб бурчакка сакраб тушди. Шу заҳоти жим қолди. Тиззаларини маҳкам қучоқлаганча жимиб қолди. Кўзи эса олазарак, бесаранжом. Нигоҳи давоми…

Муҳаммад Ражаб. Зумрад пошшо (ҳикоя)

— Ер ютгур Асқад, ергина ютгур Асқад! — Улусликлар бу тонг одатдагидай хўрозларнинг қичқириғидан эмас, Зумрад кампирнинг юракни ларзага солувчи чинқириғидан уйғониб кетишди.Маълум бўлишича, ер ютгур Асқад онасйнинг охиратини куйдириб, укаларининг ризқини қийиб, етмиш сўмнинг ҳаммасини ўғирлаб, шаҳарга кетиб қолибди. давоми…

Муҳаммад Ражаб. Малакали муҳаббат (ҳикоя)

Абдураҳмоннинг ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетди. Қаэрданам малака оширишга борди-я. Боришга-ку борди, қаэрданам қўқонлик дўндиқ қизчага ёрдам берди. Жимгина ўз йўлига кетаберса бўлмасмиди? Йўқ. Ҳамма жим кетса кетади-ку, Абдураҳмон индамасдан кетолмасди. Унинг табиати шунақа, оқкўнгил. Бировнинг кўнглига озор етказгиси келмайди. Бировни давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Учинчи башорат (ҳикоя)

Мовароуннаҳрда саратон иссиқлари авжга чиққан пайт. Саҳарги салқинлик кўп ўтмай кундузги жазирама билан алмашади. Қуёш гўё одамзод, наботот ва ҳайвонот оламини ўз қудратига яна бир бор ишонтиришга қасд қилгандай… Бутун борлиқ, ҳатто шамол ҳам нафас олмай қотган каби.Уч ошёналик муаззам давоми…

Ҳабибулло Ҳайдар. Қор элаган кун (ҳикоя)

Тонг-ла аёлимнинг ҳиқиллашидан уйғониб кетдим.– Нима бўлди?– …Онам… онам бечора қор тагида қолдилар. Йиғлайвериб кўзлари шишиб кетибди.Дераза оша ташқарига нигоҳ ташладим. Ишкомлар ва девор усти оқариб кўринди. Икки қарға ёнғоқ шохида қўнишиб ўтирибди. Қайнонам омонатини топширганига уч ой бўлди. Дафнидан давоми…

Ҳасан Манзур. Ўгай она (ҳикоя)

Баъзан хотиралар қалбни тирнайди… Гоҳо шундай бўладики, топган¬ларингдан йўқотганларинг кўпга ўхшаб кетади. Ўксик бир ҳаяжон билан босиб ўтган йўлингга назар ташлаб оласан.Отаси вафотидан кейин пойтахтда ўқишини давом эттираётган Ҳусан уч-тўрт ойда бир қишлоққа келиб, аясидан хабар олар, ҳар келганда аясини давоми…

Шерзод Комил Халил. Туман ажинаси (ҳикоя)

1 Ҳисор тоғлари адоғида ёққан олачалпоқ қорнинг заҳри водийга ҳам урган. Изғирин совуқ. Дов-дарахтлар яп-яланғоч, ўт-ўланлар сарғайиб битган. Кунлар сокин ва бир текис. Эрталаблари тушган қуюқ туман қуёшнинг нурсиз ёғдулари остида тушга бориб аранг ёйилади. Туман қоришган соҳиллар бўйлаб чўзилган давоми…

Ёқутхон Акрамова. Руҳим япроқлари (ҳикоя)

1. Бегоналар қайнаган замин Ташқарида ҳамма нотаниш. Қуёш, ечинишга ечиниб қўйиб, энди уятидан донг қотган яланғоч дарахтлар, оғир асфалтдан бичилган кафани ичида зил кетаётган йўл, тўққиз қаватли бинонинг ҳар бир катагида урчиётган сувараклару ертўлани сув босганига қарамай, яна янги жиҳозни давоми…

Бахтиёр Ризо. Ҳасрат (ҳажвия)

– Тўрткўз?! Тўрткўз, бу сенми? Ў-ўзингмисан? М-м-мени излаб келдингми? Се-э-на? Вой, азамат-эй! Қўй, ялама қўлимни… э, яламасанг-чи, эси йўқ. Томоғинг тушади. Оббо! Ҳа-а, кабобнинг ҳидини сезибсан-да. Кабоб иси… кейин, хомпиёз иси… Хомпиёзнинг иси ўлгудек сассиқ бўлар экан… ҳиқ-қ… ичингдан ҳам давоми…