Наим Каримов. Шайхзода ва жаҳон адабиёти (2008)

Бу йил туғилган кунига 100 йил тўлган Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини жаҳон халқлари адабиётлари билан ўзаро боғлаган “олтин кўприк”ларимиздан биридир. У қарийб қирқ йиллик ижодий фаолияти мобайнида миллий адабиётимизнинг шеърият, драматургия, публицистика сингари соҳаларида самарали ижод қилибгина қолмай, адабиётшунослик ва давоми…

Абдулла Улуғов. Инсон ибратга интилади

Инсон ҳаёти, унинг орзу-умидлари, мақсади йўлида интилишлари, бу йўлда дуч келган тўсиқлар, тортган машаққат, уқубатлари, руҳий изтироб-аламлари, қувонч, шодликлари, тақдир-қисмати тўғрисидаги ўй-кечинмалари, кишилараро муносабатлар мураккаблиги кабилар азал-азалдан адабиёт асарларининг асосий мавзуси бўлиб келади. Бу масалалар адабиёт асарлари учун абадий муаммо давоми…

Азиз Бобохонов. Истиқлол туфайли қарор топган ҳақиқат

Инқилобдан олдинги даврда ноширлик ва босма маҳсулотни тар-қатиш ишлари Туркистон ўлкасида жуда қийинчилик билан кечганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, чор Россияси XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни босиб олгандан сўнг, матбаа оддий халқ оммасидан кўра чоризм зулмкорларига хизмат қилганлигини давоми…

Нурбой Жабборов. Зулфиқор руҳ орзуси

Муайян ижодий концепциясига эга бўлган шоир ёки адибгина адабиёт оламида муносиб эътироф қозона олади. Ижодий концепция, ўз навбатида, ижодкорнинг адабий-эстетик идеалида тўлақонли намоён бўлади. Жумладан, чинакам шоир шеъриятга фақат ўзигагина хос талаблар асосида ёндашади; ижодда қатъий мезонларга таянади, ундан заррача давоми…

Завқий (1853-1921)

Завқий — XIX аср иккинчи ярими ва XX асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган йирик ижодкорлардан биридир. Завқий тахаллуси билан шуҳрат қозонган Убайдулло Қўқон шаҳрида Уста Солиҳ махсидўз оиласида туғилди. Ёшлигиданоқ Уста Солиҳ унинг тарбиясига жиддий аҳамият беради, моддий қийинчиликларга давоми…

Умарали Норматов, Ҳамидулла Болтабоев. Янги назарий тамойиллар (2008)

Ҳамидулла Болтабоев: Ҳаммамиз яхши биламизки, адабиёт назарияси минг йиллар давомида амалга оширилган қонуниятлар билан эмас, ҳаётни бадиий таҳлил қилиш асосида ривожланади. Амалда яратилган ҳар бир даҳо, ҳеч бўлмаса, оригинал асар назарий қоидаларни бойитибгина қолмай, аввалги эски қолипларни синдиради. Ундаги янгилик давоми…

Замон, шоир ва ғазал. Абдулла Орипов билан суҳбат (2015)

“Сўзда сеҳр бор, шеърда эса ҳикмат”, дейилади Ҳадисда. Халқимиз азал-азалдан шеъриятга ошно, шеърнинг қадрини асрлар давомида юксакларга кўтарган закий халқ. Шу аснода халқимиз ичидан ҳам шеърият оламининг забардаст вакиллари етишиб чиққан. Мана шундай шоирлардан бири – Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла давоми…

Нодира (1792-1842)

Нодира (тахаллуси; исми Моҳларойим) (1792, Андижон —1842, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар ва давлат арбоби. «Комила» ва «Макнуна» тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий — минг қабиласидан, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғаси. Олимхон укаси Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва давоми…

Девоний (1887-1938)

Девоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли) (1887, Хива яқинидаги Сангар қишлоғи — 1938, Тошкент) — шоир. Хивадаги Арабхон мадрасасида таълим олган, форс тили, хаттотлик санъатини ўрганган. Феруз саройида бирмунча вақт котиблик қилган. Шеърларида замона носозликларини танқид қилган, маърифатпарварлик давоми…

Чокар (1889-1952)

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам давоми…