Академик Бекжон Тошмуҳамедов вафот этди

Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди. Биолог-биофизик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1987), биология фанлари доктори (1971), профессор (1973) Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкентда туғилган. У давоми…

Асрор Мўмин. Оқ чўққилар доим уйғоқдир

Болқор халқининг таниқли шоири Қайсин Қулиев халқимизнинг катта дўсти, юртимиз ва адабиётимизнинг шайдоси эди. У юртимизда ўтказиладиган халқаро маданий тадбирларда мунтазам равишда қатнашарди. Чунки халқимизнинг бой маданий меросини чуқур қадрларди. — Самарқандда, халқ даҳоси яратган меъморчилик дурдоналарини томоша қилар эканман, давоми…

Шабот Хўжаев. Адабиётшунос олимлар сардори

Йигирманчи асрда улуғ адибларимиз билан бир қатори фан оламида ҳам миллат ифтихорига айланган сиймолар етишиб чиқди: Қори Ниёзий, Ҳабиб Абдуллаев, Обид Содиқов, Мирзаали Маҳаммаджонов, Малик Набиев, Муҳаммаджон Ўразбоев, Саъди Сирожиддинов каби халқимизнинг буюк фарзандлари билан ҳар қанча ғурурлансак арзийди. уларнинг давоми…

Наим Каримов. Таржима санъати ва жаҳон адабиёти

Одамзод қаерда, ер куррасининг қайси бир гўшасида яшаган бўлмасин, янги ҳаёт манзилларини кашф этиш, дарёлар, денгизлар, ҳатто уммонларнинг нариги соҳилидаги  ҳаёт билан ошно бўлишга, ўша ердаги ҳаёт манбаларидан баҳраманд бўлишга интилган. У шу мақсадда сузишни ўрганган, қайиқлар ясаган, кўприклар қурган. давоми…

Йўлдош Солижонов. Чўққининг салобати ва малоҳати

Мен Ўзбекистон халқ шоири, академик Ғафур Ғулом билан ўтган асрнинг 50-йилларида, 5-синфда ўқиётганимда машҳур “Сен етим эмассан” шеъри орқали танишганман. Мен етим эмасдим, бироқ атрофимда отаси Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган, онаси бошқа турмушга чиқиб кетганлиги сабабли кекса бобоси ёки бувиси давоми…

Тунжар Жўжанўғли. Кўчки (2 пардали драма)

ҚОР КЎЧКИСИ ФАҚАТ ТАБИИЙ ҲОДИСАМИ? 1987 йил. Кинокомпанияда ишлардим… Кунлардан бир кун, мен учун қадрли бўлган дўстим билан гаплашиб қолдик. У менга ғаройиб бир воқеани гапириб берди. “Шарқий Онадўлининг тўрт томони баланд тоғлар билан ўралган бир қишлоқ аҳолиси баланд овозда давоми…

Қалдибек Сейданов. Мухтор Авезов ва Ўрта Осиё адабиёти

Мухтор Умархон ўғли Авезов ХХ аср қозоқ миллий адабиётини жаҳон миқёсига кўтарган катта истеъдод соҳибларидан бири эди. У адабиёт майдонига 1917 йили, йигирма ёшида “Енглик – Кебек” номли драматик асари билан кириб келди. Сўнг наср ва драматургия жанрларида самарали ижод давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Тафаккур ёғдуси

Озод Шарафиддиновнинг кенг кўламли ижоди адабий жараён, танқидчилик ривожида етакчи бўлиб келди, десак муболаға бўлмайди. Уларнинг “Замон, қалб, поэзия” номли илк китоби 1962 йилда чоп этилганди. 2004 йилда эса “Довондаги ўйлар” дея номланган охирги китоблари босилиб чиқди. Аммо умрларининг сўнгги давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ғафурона тарона

Ғафур Ғуломнинг таваллудига роппа-роса юз йил тўляпти. Канда қилмай навбатма-навбат етиб келадиган йиллар, асрларнинг силсиласида бу унинг илк асри, ўзининг илк асрини ишғол этиши. Ғафур Ғулом жисман ҳаётни тарк этганига ўттиз етти йил бўляпти. Лекин унинг асри, асрнинг ҳар бир давоми…

Амир Файзулла. Икки халқ дуожўйи

Таниқли ҳинд шоири, йирик олим, ўзбек халқининг катта дўсти Қамар Раисни танимаган ё бу зот ҳақида эшитмаган киши кам бўлса керак. Қаердаки Қамар Раис ҳақида гап очилгудек бўлса, даврадагилар уни кўргани ё у билан яқиндан суҳбатдош бўлгани, жуда бўлмаганда, бу давоми…