Раҳмон Қўчқор. “Толкўприк”дан инсон қалби сари

Таниқли адабиётшунос Умарали Норматовга хат Ассалому алайкум, муҳтарам устоз! Тириклик, тирикчилик ташвишларига ўралашиб, Сиздан тез-тез хабар ололмаётган укангизни маъзур тутасиз, аввало. Соғ-омон юрганингизга, Сизга умрбод ҳамроҳлик қилаётган ҳайрат ҳиссига кўз тегмасин, илойим. Узоқ ўйлаб, кўпчиликни кўз олдимдан ўтказиб, бу изҳорни давоми…

Азиз Бобохонов. Истиқлол туфайли қарор топган ҳақиқат

Инқилобдан олдинги даврда ноширлик ва босма маҳсулотни тар-қатиш ишлари Туркистон ўлкасида жуда қийинчилик билан кечганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, чор Россияси XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни босиб олгандан сўнг, матбаа оддий халқ оммасидан кўра чоризм зулмкорларига хизмат қилганлигини давоми…

Озарбойжон ТИВ хориж фуқароларини огоҳлантирди

Арманистон Озарбойжонга қарши провокация уюштирмоқда ва хорижлик меҳмонлардан сиёсий қурол сифатида фойдаланмоқчи. Бу ҳақда Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳикмат Ҳожиев ахборот агентликларига маълум қилган. Бу ўринда гап Арманистон томонидан Ереванда ҳамда Озарбойжонга тегишли босиб олинган ҳудудда ўтказиладиган халқаро давоми…

Сирожиддин Аҳмедов. Ота-бола Отабековлар

Яқинда “Туркистон вилоятининг газети” муаллифи Н.П.Остроумовнинг фаолиятини ўрганиш баҳонасида Андижон шаҳрининг 1900-1905 йиллардаги қозиси Муҳаммад Отабек ва у кишининг фарзанди аржуманди машҳур селекционер олим ва тарихчи, “Дукчи эшон воқеаси” китобининг муаллифи Фозилбек Отабек ўғлининг “газет муаллифи”га ёзган мактублари ва олган давоми…

Тоҳир Малик «13-студия» кўрсатувида

Тоҳир Малик (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) (1946.27.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент давлат университетининг кечки журналистика факултетини тугатган (1969). Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965—66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газетаси, «Гулистон» (1975—78), давоми…

Шарль Бодлер

Шарль Пьер Бодлер – фаранг шои­ри, дунё авангард шеъриятининг асосчиларидан бири. Жаҳон адабиётида энг кўп мунозараларга, инкор ва эъти­рофларга сабаб бўлган ижодкор. Ўлимидан эллик йил ўтгач ХХ аср япон адабиётининг классиги Акутагава завқ тарозисининг бир палласига шоирнинг сатрини, бошқа палласига давоми…

Никос Казандзакис. Қийғос гуллаган бодомлар…

Никос Казандзакис 1883 йил 18 февралда Крит оролида жойлашган Гераклион шаҳрида туғилган. 1897-1898 йилларда у ўз оиласи билан Наксос оролига кўчиб ўтади ва Сент-Крауадаги француз савдо мактабига қабул қилинади. Никос у ерда француз, италян тилларини мукаммал ўрганади, Ғарб тамаддуни билан давоми…

Кения мақоллари (68 та)

• Ёлғон қанчалик тез учмасин, ҳақиқат уни қувиб ўтади. • Кўр-кўрона ишонч хатарлидир. • Хаёлингга келган илк фикрни тилингга чиқараверма. • Шошилиш мақтов келтирмайди. • Бўйсунишга мойил киши қўмондон бўлолмайди. • Ҳар нарсадан доим норизо одам эътибордан қолади. • Чўкаётган давоми…

Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмаси 3 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик янада тараққий этади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен Тошкентда ўтган ифтор тадбирида маълум қилди. Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTİD) уюштирган ифтор  тадбирида турк дипломатлари, Ўзбекистон Ташқи давоми…