Хайриддин Султонов (1956)

Хайриддин Султонов 1956 йил 15 январда Тошкент вилояти Қибрай туманининг Тузель қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1978).

«Гулистон» (1974—1980), «Ёшлик» (1982—1985) каби журналларда, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида (1980—1982, 1985—1993) ишлаган. 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифада ишлайди.

«Қуёш барчага баробар» (1980), «Бир оқшом эртаги» (1983), «Онамнинг юрти» (1987), «Умр эса ўтмоқда» (1988), «Бобурнинг тушлари» (1992), «Бобурийнома» (1997), «Саодат соҳили» (2005) каби насрий китоблари нашр этилган.

«Чангак», «Мозийдан бир саҳифа», «Меҳробдан чаён» каби видеофильмлар ҳамда «Тушларимда кўриб йиғлайман», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» сценарийлари асосида бадиий фильмлар суратга олинган. «Сарҳовузнинг бўйларида» (1992) номли драмаси ҳам бор.

А. Сент-Экзюпери, И. Нагибин, В. Шукшин каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

«Шуҳрат» медали (1996), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!