Тошпўлат Аҳмад (1942)

Тошпўлат Аҳмад 1942 йил 13 декабрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган (1964). Турли йилларда Самарқанд вилоят газетаси адабий ходими, “Бухоро ҳақиқати” вилоят газетаси адабий ходими, таржимони, бўлим мудири, Бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

“Бухоро юлдузи” (1971), “Қасам ва қасос” (1973), “Ўғлингман, ҳаёт” (1974), “Қалбнинг оппоқ гавҳари” (1975), “Очиқ эшик” (1975), “Минорлар ва чинорлар” (1980), “Ойдин хаёллар” (1984), “Табассум боғи” (1986), “Аҳли муслим меҳроби” (1991), “Иймон қалъаси” (1994), “Фиғон” (1994), “Шарқ тумори” (1996), “Чорбакр” (1996), “Бухоронома” (1997), “Гавҳари жоним” (2002), “202 атиргул” (2003), “Қутлуғ остона” (2006), “Шарқ гавҳари” (2007), “Қалам ва алам” (2008), “Наврўзингдан ўргилай” (2010), “Саждагоҳ” (2011) китоблари муаллифи.

У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (1990). “Меҳнат шуҳрати” (1998) ва “Эл-юрт ҳурмати” (2007) орденлари, “Олтин қалам” Миллий мукофоти халқаро танлови совриндори. Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими масъул котиби, “Бухоро мавжлари” журнали бош муҳаррири.