Сирожиддин Саййид (1958)

Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979).

«Тошкент оқшоми» (1980—89), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» (1989—90; 1991—96) газеталари ва «Муштум» журналида (1990—91) адабий ходим, бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошкарувида раис ўринбосари (2001—03), биринчи ўринбосари (2003 йилдан).

Илк шеърлар тўплами — «Руҳим харитаси» (1985). Шундан кейин унинг «Салқин харсанглар кафтида» (1987), «Севги мамлакати» (1989), «Асрагил», «Меҳр қолур, муҳаббат қолур» (1990), «Куйдим» (1994), «Ватанни ўрганиш» (1996), «Ватан абадий» (2001), «Устимиздан ўтган ойлар» (2003), «Қалдирғочларга бер айвонларингни» (200) ва бошқа тўпламлари нашр этилган.

Сирожиддин Саййид шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари билан бирга халқ оғзаки ижодига хос хусусиятлар — халқчиллик, соддалик, тилнинг ширалиги, Сурхондарё шевасига хос лексик ва мусиқий товланишлар етакчилик қилади. Шунинг учун унинг аксарият шеърлари ашулага айланган. Айни пайтда Сирожиддин Саййид ўз ижодида ўзбек шеъриятининг сўнгги бадиий ютуқларини ўзлаштирган ҳолда ҳоз. воқеликда ва кишиларнинг руҳий оламида юз бераётган ўзгаришларни акс эттирилган.

А. Вознесенскийнинг «Мангу ризқ» (1990) асарини ўзбек тилига таржима қилган. «Дўстлик» ордени билан тақдирланган (1999).