Сайёр (1932-2001)

Сайёр (Сайёрпўлат Файзуллаев) 1932 йили Тошкентда туғилган. Шоира Гулчеҳра Жўраеванинг турмуш ўртоғи.

Унинг биринчи шеъри 1953 йилда эълон қилинган. Биринчи «Қалб ҳарорати» номли китоби эса 1960 йилда чоп бўлган. Шундан буён унинг ўзбек, рус ва бошқа тилларда ўттизга яқин шеърий ва насрий асарлари босилиб чиққан. Жумладан, «Бошсиз ҳайкал» (1961), «Фидойингман» (1962), «Қачон катта бўламан» (1965), «Бир кеча хаёли» (1965), «Ўттиз ёшим» (1968), «Ҳулкар» (1969), «Парвона» (1970), «Денгиздан томчилар» (1972), «Йиллаб куйганим» (1973), «Мусаффо фасл» (1978), «Болға зарби» (1982), «Одам борки…» (1981), «Анча катта боламан» (1982), «Чорраҳа» (1985), «Умр қўшиғи» (1986), «Ҳалоллик ва фаоллик» (1989), «Уйқудаги тош» (1989) каби шеърлар, қиссалар тўпламлари ва болалар учун ёзилган асарларини санаб ўтиш мумкин.