Рауф Парфи (1943-2005)

Рауф Парфи (тахаллуси; асл исм-шарифи Турсунали Парфиев; 1943.27.9, Тошкент вилояти Шўралисой қишлоғи – 2005) — шоир ва таржимон. Ўзбекистон халқ шоири (1999).

ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1960—65). Турли йилларда Кинематография давлат қўмитаси, «Ойдин» газетаси, Faфур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат ҳамда «Ёзувчи» нашриётларида муҳаррир бўлиб ишлаган.

Биринчи шеъри 1957 йилда эълон қилинган. «Карвон йўли» (1968), «Акс-садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» (1981), «Сабр дарахти» (1986), «Сукунат» (1991), «Тавба» (2001) шеърий тўпламлари бор.

Рауф Парфи лирик қаҳрамон руҳий оламининг нозик эврилишларини маҳорат билан тасвир этувчи шеърлари билан танилган. Шоир сўзнинг ранг ва оҳангларидан, шеърий тасвир воситаларидан ўзига хос услубда фойдаланади. Шеърлари бир неча хорижий тилларга таржима килинган.

Рауф Парфи Байроннинг «Манфред», Нозим Ҳикматнинг «Инсон манзаралари», Карло Каладзенинг «Денгиз хаёли» ва бошқа жаҳон шеърияти классикларининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.