Садриддин Салим Бухорий (1946-2010)

Садриддин Салим Бухорий (Садриддин Салимов) 1946 йил 16 сентябрда Бухоро шаҳридаги Чўпбоз гузарида туғилган. Бухоро педагогика институтининг немис тили факультетини тамомлаган (1972), узоқ йиллар ушбу даргоҳда ёшларга сабоқ берган. «Оққушим», «Эрка қушим» (1979), «Ёруғлик одами» (1983), «Рўмолча» (1988), «Бухорога Бухоро давоми…

Қамчибек Кенжа (1946)

Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1969). «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») газетасида, Андижндаги мактабларда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий адабиётни тарғиб этиш давоми…

Носир Муҳаммад (1946-2017)

Носир Муҳаммад (Насриддин Муҳаммадиев) 1946 йилнинг 2 декабрида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ қўрғонида туғилган. 1968 йили Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. “Тошкент оқшоми” газетасида кичик адабий ходим, бўлим мудири, 1976-79 йиллари Эронда таржимон, “Ёшлик” журналида масъул котиб (1985-1993), Ўзбекистон Миллий давоми…

Исфандиёр (1946)

Исфандиёр Кимсан ўғли Маткаримов Марғилон шаҳрида 1946 йилда таваллуд топган. 1969 йили Фарғона Давлат педагогика институтини, 1971 йили эса Фарғонадаги мусиқа ўқув юртини, 1978 йили Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтининг наср бўлимини, 1981 йили Москвадаги «Давлаткино» қошидаги Олий сценаристлар давоми…

Тоҳир Малик (1946)

Тоҳир Малик (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) (1946.27.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент давлат университетининг кечки журналистика факултетини тугатган (1969). Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965—66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газетаси, «Гулистон» (1975—78), давоми…

Бахтиёр Назаров (1945)

Бахтиёр Назаров (1945.17.9, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), филология фанлари доктори (1984), профессор (1994). ТошДУни тугатган (1966). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-72; 1979-83), директор (1986—90), бўлим мудири (1996 йилдан), давоми…

Шарофат Ботирова (1945-2003)

Шарофат Ботирова 1945 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилди. У 1968 йилда Тошкент давлат чет тиллари институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)нинг француз тили факултетини битирди. 1968 — 1970 йилларда мазкур институтнинг француз тили лексикаси кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1970 — давоми…

Неъматулла Иброҳимов (1945)

Неъматулла Иброҳимов (1945.8.8, Марғилон) — шарқшунос, манбашунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990). Филология фанлари доктори (1984), профессор (1985). Тошкент университетининг шарқ факултетини тугатган (1970). Шу университетнинг араб филологияси кафедрасида ўқитувчи, доцент, давоми…

Беҳзод Йўлдошев (1945)

Йўлдошев Беҳзод Содиқович (1945.9.5, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987). ТошДУ ни тугатган (1968). Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1968—83), директор (1990 йилдан). Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника илмий давоми…

Ҳожиакбар Шайхов (1945-2002)

Ҳожиакбар Шайхов (1945.25.3, Шинжон, Хитой — 2002.27.5, Тошкент) — фантаст ёзувчи ва публицист. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Ота-боболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кўчиб кетишган ва 1955 йил ватанига қайтишган. Тошкент политехника интининг энергетика давоми…