Хосият Бобомуродова (1950)

Хосият Бобомуродова 1950 йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Хатирчи (ҳозирги Навоий вилояти) туманидаги Ибн Сино жамоа хўжалигида туғилган. У 1966 йили ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқиган. 1967 йилдан бошланғич синф ўқитувчиси, 1975 йилдан мактабда давоми…

Шавкат Раҳмон (1950-1996)

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, давоми…

Усмон Азим (1950)

Усмон Азим (тахаллуси; асл исм-шарифи Азимов Усмон) (1950.13.8, Бойсун тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (2000), драматург. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—89), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст (1949)

Мурод Муҳаммад Дўст 1949 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Жом қишлоғида туғилган. ТошДУнинг тарих факультетининг фалсафа бўлимини тугатган (1971). Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган (1974—79). «Ўзбекфильм» киностудиясида, «Шарқ юлдузи» журналида фаолият кўрсатган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қайдасан, қувонч садоси?» (1976). Шундан давоми…

Мирпўлат Мирзо (1949-2018)

Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). 1971 йилдан “Ёш гвардия” нашриётининг муҳаррири, 1982-86 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, “Ёш гвардия” нашриётида бош муҳаррир давоми…

Абдулла Жалил (1948)

Шоир ва публицист Абдулла Жалил (Абдулла Абдужалилов) 1948 йил 15 майда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1972). Тўрақўрғон туманидаги «Машъал» рўзномасида адабий ходим, Поп туман рўзномасида муҳаррир, Поп тумани жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази кенгашининг раиси, Ўзбекистон давоми…

Тоғай Мурод (1948-2003)

Тоғай Мурод (тахаллуси; асл исм-шарифи Менгноров Тоғаймурод) (1948.3.2, Сурхондарё вилояти Денов тумани Хўжасоат қишлоғи — 2003.27.5, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир (1972—75), «Ўзбекистон физкультурачиси» газетасида (1976—78), «Фан ва турмуш» давоми…

Гулистон Матёқубова (1948)

Гулистон Матёқубова (Аннақиличева) 1948 йилда туғилган. 1973 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. У 1984-2005 йилларда, 4 чақириқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, 2005-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасига депутат қилиб сайланган. Унинг «Ҳаяжоннинг етти ранги» (1982), «Ойдин остона» (1983), «Севиб қолсин» давоми…

Азим Суюн (1948)

Азим Суюн (тахаллуси; асл исми Суюнов Азим Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилояти Накурт қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). ТошДУ журналистика факултетини тамомлаган (1977). Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1973-86), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси давоми…

Ўткир Раҳмат (1948)

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуотда нашрларида бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига давоми…

Мақолалар мундарижаси