Эркин Юсупов (1929-2003)

Эркин Юсупов (1929.15.3, Қува шаҳри — 2003.5.8, Тошкент) — файласуф олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси (1991; 1987 йилдан СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси), фалсафа фанлари доктори (1965), профессор давоми…

Жўра Мусаев (1928-2014)

Мусаев Жўра Азимбоевич (1928.5.12, Янгийўл шаҳри – 2014.27.10) — генетик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси акадимиги (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), биология фанлари доктори (1973), профессор (1975). Ўрта Осиё университетини тугатган (1948). ТошДУ дарвинизм ва генетика кафедраси ассистенти (1952-56), давоми…

Бекжон Раҳмонов (1887-1929)

Бекжон Раҳмонов, Мулла Бекчон (1887, Хива — 1929, Амударё) — Ёш хиваликлар партиясининг арбоби, маърифатпарвар. Хивада мадраса таълимини олиб, Истанбул дорилфунуни (1913—18)да таҳсил кўрган. Хоразмга қайтгач, жадидчилик ҳаракатида фаол қатнашган. Хивада хонлик тузуми ағдариб ташлангач, ХХСРда маориф вазири (1920—21); МИК давоми…

Алихонтўра Соғуний (1885-1976)

Алихонтўра Шокирхўжа ўғли (тахаллуси Соғуний; 1885.21.3, Тўқмоқ — 1976.28.2, Тошкент) — дин ва жамоат арбоби, уламо. Арабистон (Мадина)да ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олди. Чор маъмуриятининг ерли аҳолини мардикорликка олиш сиёсатига қарши чиққанлиги учун подшо махфий полицияси таъқибида бўлди. 1916 йил давоми…

Худойберган Девонов (1878-1940)

Худойберган Девонов (1878, Хива — 1940, Тошкент) — биринчи ўзбек кинооператори. 1907—08 йиллар Москва, Петербургдан телескоп, граммофон, фото ва кино асбоблари олиб келиб фотолаборатория ташкил этган. Бу лаборатория Хоразмда фотокиностудия вазифасини ўтаган. Худойберган Девонов ижоди рус киносанъаткорлари фаолияти билан деярли давоми…

Хайриддин Салоҳ (1934-1969)

Хайриддин Салоҳ (Салоҳиддинов Хайриддин) (1934.15.1 — Тошкент — 1969.5.6) — шоир. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг тарих-филология факултетини тугатган (1957). «Ўзбекистон маданияти» (1963—66) газетаси ва «Гулхан» журналида (1968—69) адабий ходим бўлиб ишлаган. «Чашма» (1959), «Иккинчи имтиҳон» (1961), «Ишқим ва рашким» давоми…

Яйра Саъдуллаева (1934)

Яйра Саъдуллаева Убайдуллаевна 1934 йил 18 сентябрда Тошкентнинг Себзор даҳасида таваллуд топади. 1953 йил Улуғбек номли ўрта мактабни кумуш медал билан тугаллаб, Тошкент Давлат университети (ЎзМУ)нинг филология факултетига ўқишга киради. Университетни имтиёзли диплом билан тугатган бўлажак адиба меҳнат фаолиятини газеталар давоми…

Усмон хўжа Пўлатхўжаев (1878-1968)

Усмон Хўжа, Пўлатхўжаев Усмон хўжа (1878, Бухоро — 1968.28.7, Истанбул) — давлат ва жамоат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракати намояндаси. Бухоролик савдогар оиласида туғилган. Бухорода Мадраса таҳсилини олган ва дастлабки янги усул мактабларидан бирини очган. 1908 йилда Истанбулда ўқиган. 1912 йил давоми…

Исломхўжа (1872-1913)

Исломхўжа (1872 – 1913.9.8, Хива) — Хива хонлигининг бош вазири. Хоразмда жадидчилик ҳаракати ўнг оқими раҳбарларидан бири. Исломхўжа Муҳаммад Раҳим II ва Асфандиёрхон хукмронлиги даврида Хива хонлиги делегацияси таркибида Санкт-Петербург ва Москва шаҳриларида бир неча марта бўлган (1907—12). Илғор Европа давоми…

Фозил Йўлдош ўғли (1872-1955)

Фозил Йўлдош ўғли (1872, Жиззах вилояти Бахмал тумани Лойқа қишлоғи — 1955.17.3, Самарқанд вилояти Булунғур ш.) — ўзбек халқ шоири, бахши. Йўлдош Мулла Мурод ўғлининг шогирди. Булунғур достончилик мактабининг энг йирик ва сўнгги вакили. Етимликда ўсган. Чўпонлик қилган. Достончиликка ҳаваси давоми…


Мақолалар мундарижаси