Анвар Эшонов (1937-1996)

Етук шоир ва носир Анвар Эшонов 1937 йилда Тошкентда таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1960). Республика радио қўмитасида муҳаррир, «Совет Ўзбекистони» («Ўзбекистон овози») газетасида мухбир (1965—1972), газетанинг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Адабиётни тарғиб этиш бюросида давоми…

Гулчеҳра Жўраева (1937)

Гулчеҳра Жўраева 1937 йил 1 февралда Бухоронинг Шофиркон тумани Дўрмон қишлоғида таваллуд топган. 1959 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетини тугатган. Меҳнат фаолиятини «Ёш ленинчи» газетасидан бошлаган. «Ўзбекистон маданияти» газетасида ўн йиллар давомида фаолият кўрсатган. Сўнгра «Ёшлик» журналида (1982), Ўзбекистон давоми…

Эрмамат Нурматов (1937)

Эрмамат Нурматов 1937 йили Чуст туманининг Олмос қишлоғида туғилган. Наманган давлат педагогика институтини тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, директор, «Наманган ҳақиқати» газетасида адабий ходим, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, вилоят телерадио компанияси раисининг ўринбосари ва вилоят нашриётининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Шоирнинг давоми…

Барот Бойқобилов (1937-2006)

Бойқобилов Барот Тиллаевич (1937.14.3, Ургут тумани Кенагас қишлоғи — 2006) — Ўзбекистон халқ шоири (1997). СамДУ филология факултетини тамомлаган (1962). Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти (1962—63), ёшлар газетаси (1963—68), болалар адабиёти нашриёти (1968—74)да муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, «Мулоқот» давоми…

Неъмат Аминов (1937-2005)

Неъмат Аминов (1937.17.7, Бухоро вилояти Ромитан тумани — 2005) — ҳажвчи ёзувчи. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Бухоро педагогика институтининг тарих-филология факултетини тамомлаган (1959). Вилоят радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва бош муҳаррир (1961-73), «Муштум» журналида масъул котиб, бош муҳаррир (1973-95), «Шарқ юлдузи» давоми…

Нажмиддин Комилов (1937-2012)

Нажмиддин Комилов (1937.5.10, Панжикент тумани, Тожикистон – 2012, Тошкент) — адабиётшунос олим, филология фанлари доктори (1975), профессор (1991). СамДУнинг филология факултетини тугатган (1965). Ўзбек совет энциклопедияси Бош таҳририятида катта муҳаррир (1970—71), ТошДУда катта ўқитувчи (1971—75), Тошкент шарқшунослик институти кафедра мудири давоми…

Иброҳим Ғафуров (1937)

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий давоми…

Ҳайдар Муҳаммад (1936)

Ҳайдар Муҳаммад 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг кечки филология бўлимини тугатган (1966). Ўзбекистон телерадиосида муҳаррир (1965—1976), Маданият ишлари вазирлигида масъул вазифаларни (1976—1980) бажарган. Кўп йиллар Ҳамза номли Академик драма театрида адабий эмакдош вазифасида хизмат давоми…

Тўрабек Долимов (1936-2011)

Долимов Тўрабек Нўъмонович (1936.18.8 — Тошкент – 2011.12.10) — геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995). Геология-минералогия фанлари доктори (1981), профессор (1985) Н. Долимовнинг ўғли. ТошДУни тугатган (1960). Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институтида аспирант (1962), илмий ходим (1965—83). давоми…

Миразиз Аъзам (1936)

Миразиз Аъзам 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тугатган. Тошкент телестудиясида, «Ғунча» болалар журналида, «Ёш гвардия», Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётларида муҳаррир бўлиб ишлаган. Кўп йиллар Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида маслаҳатчи, бошқарув котиби вазифасини бажарган. Миразиз Аъзамнинг давоми…

Мақолалар мундарижаси