Муроджон Мансуров (1941-2014)

Муроджон Мансуров 1941 йил 15 мартда Тошкентда туғилган. Тошкент Политехника институтининг қурилиш факультетини тамомлаган. Аввал инженер-лойиҳачи бўлиб ишлаган. Кейин «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетасида, «Ёшлик» ва «Шарқ юлдузи» журналларида меҳнат қилган.

Муроджон Мансуровнинг биринчи асари «Азиз инсон» (1963) деб аталган бўлиб, у ёзувчининг муштипар, меҳрибон ва заҳматкаш онаси ҳақида эди. Асар босилмай туриб А. Қаҳҳор, О. Ёқубов каби адиблар назарига тушган. Шундан буён адибнинг ўндан ортиқ қисса ва романлари чоп этилган. Унинг «Садарайҳон» (1965), «Умр чорраҳалари» (1972),«Қирғоқлар» (1975), «Ҳамманинг яшағиси кела-ди» (1980), «Ёмби» (1988) каби қиссалари, «Мангу жанг» (1985), «Гуноҳи азим» (1995), «Жудолик диёри» роман-тетрологияси нашр этилган.

Муроджон Мансуров яратган қиссалар ва айниқса, «Мангу жанг» романи ўзининг ҳаётийлиги ва самимийлиги, тилининг содда ва ширалилиги билан ажралиб туради.