Маҳмуд Муродов (1916-1996)

Кичкинтойлар адабиётининг таниқли вакили Маҳмуд Муродов 1916 йили Тошкентда туғилган. Тошкентдаги 9-, 17-болалар уйларида тарбиячи бўлиб ишлайди. Кичик-кичик ҳикоя ва лавҳалари билан журналларда фаол қатнашади.

1955 йилдан «Гулхан» журналида масъул котиб, 1958 йилдан умрининг охиригача «Ғунча» журналида масъул котиб лавозимида болалар адабиётининг равнақига хизмат қилади.

Маҳмуд Муродовнинг ҳикоя ва эртаклари мактабгача ёшдаги болаларга бағишлангани билан ажралиб туради. «Яхши амаки» (1965), «Энг маза жой» (1969), «Боғча бола» (1971), «Кўприк» (1973), «Ким энг кучли» (1976), «Саноқ» (1980), «Сирли дон» (1987) каби китоблари шу жиҳатдан ибратлидир. Ёзувчининг талай асарлари шаклининг ихчамлиги, сюжетининг қизиқарли воқеалар асосига қурилиши, тасвир услубининг бадиий соддалиги билан диққатни тортади.

Маҳмуд Муродов 1996 йилда вафот этган.