Эрмамат Нурматов (1937)

Эрмамат Нурматов 1937 йили Чуст туманининг Олмос қишлоғида туғилган. Наманган давлат педагогика институтини тамомлаган. Мактабда ўқитувчи, директор, «Наманган ҳақиқати» газетасида адабий ходим, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, вилоят телерадио компанияси раисининг ўринбосари ва вилоят нашриётининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

Шоирнинг илк шеърий тўплами унинг туғилган қишлоғи шарафига «Олмос» деб номланган ва 1970 йилда чоп этилган. Шундан сўнг шоирнинг «Боқий бахт» (1977), «Яхшилик» (1985), «Муҳаббат боғи» (1991) ва «Соғиниш» (1993) каби бир қатор шеърий гулдасталари олам юзини кўрди.

1978 йилда шоирга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони берилган.