Хислат (1880-1945)

Хислат (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳайбатуллахўжа Орифхўжа ўғли) (1880.10.5 Тошкент — 1945.8.6) шоир ва таржимон. Ўзбек мумтоз адабиётининг сўнгги намояндаларидан бири. 16—17 ёшларида Тошкент шаҳри Кесаққўрғон маҳалласидаги мадрасага ўқишга кириб, араб ва форс тилларини мукаммал ўзлаштирган; ўзбек, озарбайжон, турк, форс ва давоми…

Абдувоҳид Қориев (1855-1938)

Абдувоҳид Қориев, Абдурауфқориев Абдулвоҳидқори (1855 — Тошкент — 1938.12.1) — жамоат ва дин арбоби, педагог. Дастлаб Кўкча даҳалик мактабдор Ёқубхўжа эшондан эски усулда сабоқ олган. 1870-80 йилларда Эшонқулидодхоҳ ва 1880—88 йилларла Бухородаги Эрназарбой мадрасаларида таҳсил кўрган. 1888-1906 йилларла Тошкент шаҳри давоми…

Мискин (1880-1937)

Мискин (тахаллуси; асл исм-шарифи Ғуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880 —Тошкент — 1937) — шоир. Отаси темирчилик, михчагарлик билан шуғулланган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг «Кўкалдош» мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат давоми…

Пўлкан шоир (1874-1942)

Атоқли халқ бахшиси, ўзбек достончилик мактаби асосчиларидан бири Муҳаммад Жомурод ўғли Пўлкан 1874 йилда хозирги Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига қарашли Қатағон қишлоғида Мулла Жомурод хонадонида таваллуд топган. Муҳаммаддаги достончиликка меҳр-муҳаббат юксаклигини билган Қўрғон достончилик мактаби намоёндаларидан бири, машҳур Жассоқ бахши давоми…

Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов (1868-1943)

Ўзбек қўшиқчилик санъатида ўзидан ўчмас из қолдирган машҳур ҳофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов Тошкент шаҳрининг «Гулбозор» маҳалласида бўзчи оиласида таваллуд топган. Дастлаб Абдулла Қори мактабида таҳсил олган ва исломий илмлар билан бир қаторда Ҳофиз, Навоий, Машраб, Бедил, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг давоми…

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов (1854-1936)

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов машҳур ҳофиз ва бастакор сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, Самарқанд, шаҳрида кўк масжид маҳалласида тўқувчи оиласида таваллуд топган. Унинг мусиқага бўлган ҳаваси ёшликдан бошланиб, танбурчи Ҳожи Раҳим­қулга шогирд бўлиб тушади ва мақом йўл­ла­рини ижрочиси Боруҳ ҳофиздан ашулалар ўрганади давоми…

Ота Жалолиддин Назиров (1845-1928)

Ўзбек мусиқа маданиятининг атоқли арбоби, Шашмақом ижросининг билимдони, Ота Жалол Носиров мақомдон устоз сифатида санъаткорлар ва шинавандалар орасида ўз даврида машҳур бўлиб ҳозиргача, унинг муборак номи эъзозланади. Бухорода биринчи мусиқа мактабининг очилиши, Самарқандда мусиқа билим юртининг ташкил топиши, шашмақомнинг ёзиб давоми…

Эшқобил Шукур (1961)

Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини битирган (1984). Турли нашриёт ва таҳририятларда, Ўзбекистон телевидениесида хизмат қилган. Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), давоми…

Абдували Қутбиддин (1960)

Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашкадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Самарқанд вилоят газетаси «Ленин йўли» (ҳозирги «Зарафшон») газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир, бош муҳаррир давоми…

Сирожиддин Саййид (1958)

Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Тошкент оқшоми» (1980—89), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» (1989—90; 1991—96) газеталари ва «Муштум» журналида (1990—91) адабий ходим, бўлим мудири, давоми…