Ҳайвонот дунёси

Шилдир-шилдир сув кечар, Оёғи сувга тегмас.(Туғилмаган қулун) Сувдай чопади, Манзилга етади.(От) Тўрт оёқли, Темир туёқли.(От) Тўрт ой, йигирма тўрт юлдуз.(Отнинг тақаси, михи) Сувга тушса мингта, Сувдан чиқса битта.(Отнинг думи) Қуён эмас, Узун қулоқ, От эмас, Тўртта туёқ.(Эшак) Катта такам бесоқол.(Эшак) давоми…

Одам ва унинг аъзолари

Эрта билан тўрт оёқлаб юради, Тушда икки оёқлаб юради, Кечқурун уч оёқлаб юради.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Тўртида тариқдай, Ўттизда айиқдай, Тўқсонида товуқдай.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Ўзи битта, Калласи иккита, Думи битта, Оёғи олтита.(От минган одам) Бир тўбада етти давоми…

Табиат ҳодисалари

Кўк кўйлакка қўл етмас.(Осмон) Кўк косани тўнтардим.(Осмон) Кўк кўйлакка ғўза ёйдим.(Осмоп, юлдузлар) Оппоқ сандиқ очилди, Оламга нур сочилди.(Осмон, қуёш) Узоқ тоғда ўт ёнар.(Қуёш) Сувда ётар — сув ичмас,Юрганини одам билмас.(Қуёш) Олтин келганда, кумуш кетар, Кумуш келганда, олтин кетар.(Қуёш, Ой) Бир давоми…