Китоб ва ёзув

Дарахт эмас, япроқли,
Кўйлак эмас, этакли,
Одам эмас сўзлайди,
Турли куйлар куйлайди.
(Китоб)

Устида қопқоқ,
Тагида қопқоқ,
Ичинда япроқ.
(Китоб)

Тилсиз, ақл ўргатар.
(Китоб)

Бодомча бодомча билан,
Етти калит том билан.
Не кўзи бор, не оғзи бор,
Сўйлашади одам билан.
(Китоб)

Оқ ер очдим,
Қора буғдой сочдим.
(Қоғоз, ёзув)

Қўл билан экилар,
Оғиз билан йиғилар.
(Ёзиш, ўқиш)

Тоғдан тайладим синмади,
Сувга тайладим синди.
(Қоғоз)

Сирти таёқ,
Ичи бўёқ
(Қалам)

Узун бўйли,
Йўрма тўнли.
(Қамиш қалам)


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!