Кема ва қурол-яроқлар

Дарё
Дарё устида бўйра.
(Қайиқ)

Юрса изи билинмас.
(Қайиқ)

Бир эшагим бор ҳанги,
Тўқимлари янги,
Ўт емайди, сув ичмайди.
(Қайиқ, кема)

Топ-топ, топ-топ отим,
Туёқлари ялпоқ отим.
Одам кўрса кишнамас,
Ердан бир чўп тишламас.
(Қайиқ, кема)

Изласанг изи йўқ,
Сўйсанг, қони йўқ.
(Қайиқ)

Болта урдим,
Бадахшон кетди.
(Милтиқ ўқи)

Оқ кучугим анг этди,
Товуши Қўқонга етди.
(Милтиқ ўқи)

Оғизгинаси ўймоқдай,
Бақиргани тойлоқдай.
(Милтиқ ўқи)

Қора биям қалт этди,
Қобиргаси ялт этди.
(Қилич)

Тумшуғи узун,
Тоғни тешар.
(Милтиқ)

Ялт-ялт этар,
Ямлаб кетар.
(Ўқ)

Зинг этди, зинграб кетди,
Оқ қуврайнинг бошини чалиб
Ўтди, кўрдингми?
(Ўқ)