Чолғу асбоблари

Узун терак йиқилди,
Учи менинг қўлимда.
Зағизғони сайрайди,
Сочи менинг қўлимда.
(Танбур)

Уч айғир,
ҳайдадим текис йўлга,
Учовига ўн одам
хизмат қилар зўрға-зўрға.
(Дутор)

Богда булбул сайрайди,
Эгалари сўзлайди.
(Дутор)

Томда туриб гилам қоқдим.
(Ноғора)

Ҳасан дорози бир букур,
Ҳовлига солади зикир.
Ҳар мўридан тутун чиқса,
Баччалар тапир-тупур.
(Карнай)

Томда туриб гилам қоқдим,
Чанги жаҳонга кетди.
(Ноғора)

Ўзи митти,
Овози оламга етди.
(Сурнай)

Жони йўқ,
Урса йиғлайди.
(Қўнғироқ)