Ҳар хил топишмоқлар

Дунёда тўрт нарса йўқ.
(Кўрпанинг енги,
Чумчуқнипг сути,
Ҳовузнинг қопқоғи,
Тошнинг томири йўқ)

Тоғда турар,
Боғда бўлар,
Сувда сузар,
Кулда кулар.
(Каклик, булбул, балиқ, бодроқ)

Тоғни талайди,
Элни элайди,
Жарни жалайди,
Сувни сувлайди.
(Жала, шамол, калтакесак, илон)

Икки бошли, тўрт оёқли,
Икки оёқли, тўрт қулоқли,
Орқасида бир думи бор.
(От, отга минган одам)

Чироқ туби йилтироқ,
Унинг ҳам оти боғлон қиз.
Қамиш боши қалтироқ,
Унинг ҳам оти боғлон қиз.
Сув ичида бирқиллоқ,
Унинг ҳам оти боғлон қиз.
Қора ёғоч путоқсиз.
Унинг ҳам оти боғлон қиз.
Бовлон қўзи суяксиз,
Унинг ҳам оти боғлон қиз.
(Яшин, найза, қурбақа, соч, она сийнаси)

Керагада керкилдак,
Ул нимади, боғлонтўз?
Бўсағада бўрқиллақ,
У нимади, боғлонтўз?
Чанғароқда чарқиллоқ,
У нимади, боғлонтўз?
(Элак, ит, чумчуқ)

Ола лайлак, була лайлак,
Қаноти беқора лайлак,
Чиқади гумбаз устига,
Уради беқақа лайлак.
(Домланинг азон айтиши)

Кўзга кўринмас,
Қўлга тутилмас,
Бурунга кирмай қолмас.
(Ис, ҳид)

Эски-эски чопоним,
Эсимдан чиқмас чопоним,
Жанда-жанда чопоним,
Ёнимдан кетмас чопоним.
(Соя)

Ҳамроҳим бор бефойда,
Қўймас ёлғиз ер, сойда.
Қуваласам, кетмайди,
Саваласам, ўтмайди.
(Соя)


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!