Шерзод ва Гулшод

Ўтган замонда бир шаҳарда Ҳуршод деган подшоҳ ўтган экан. Ўнта хотин олган экан-у, лекин ҳеч фарзанд кўрмаган экан. Ҳуршод фарзанд кўриш учун яна бир марта уйланишни ихтиёр қилибди. Шаҳар уламоларини чақириб, шу тўғрида маслаҳат қилибди. Уламолар ҳам подшоҳнинг сўзини маъқуллаб давоми…

Ҳасан ва Ҳусан

Бир бор экан, бир йўқ экан, бурунги замонда хоқони Чин деган томонда Ю-Сан-Чин деган подшоҳ ўтган экан. Унинг яхши кўрган Ю-Чин-Сан деган доно вазири бор экан. Ҳар икковининг ҳам ёшлари анчага бориб қолган бўлишига қарамай, фарзандлари йўқ экан. Кунларнинг бирида давоми…

Эрназар билан Кимёназар

Бир замонда бир подшоҳ ўтган экан. У подшоҳнинг учта ўғли ва учта қизи бўлган экан. Тўнғич ўғлининг оти Пирназар, ўртанча ўғлининг оти Хўжаназар, кенжа ўғлининг оти Эрназар экан. Пирназар билан Хўжаназар катта хотинидан, Эрназар билан учта қизи кичкина хотинидан туғилган давоми…

Камбағал қиз

Замонларнинг замонида бир подшоҳ бор экан. Унинг бир ўғли бор экан. У ўн икки ёшга етибди. Шаҳар халқи бунинг ёмонлигидан кўп зерикибди. Подшоҳга халқ арз қилибди. “Ё ўғлинг турсин, ё биз турайлик”.Подшоҳ вазир билан маслаҳат қилиб ўғлини мактабга берибди. Домласи: давоми…

Ҳунардан унар

Бурунги замонда бир подшоҳ бор экан. Бир куни у бир камбағалнинг қизини олмоқчи бўлиб, совчи юборибди. Совчилар келиб подшоҳнинг сўзини қизга айтишибди. Қиз совчиларга:— Подшоҳга бориб айтинглар, олмоқчи бўлса, мен ҳам розиман. Лекин подшоҳ бир ҳунар билсагина тегаман, билмаса ўргансин, давоми…

Айиқполвон

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонларда бир подшоҳ бўлиб, унинг Маҳлиё, Муҳаббат, Иқбол номли уч қизи бўлган экан. Маҳлиё йигирма икки ёшга, Муҳаббат йигирма ёшга, Иқбол эса ўн саккиз ёшга тўлган экан, гўзаллик бобида етти иқлимга донғи кетган давоми…

Сеҳрли шамчироқ

Ўтган замонда бир мамлакатда икки ака-ука бўлган экан.Улар ўз қишлоқларидан чиқиб кетганларига бир неча йил бўлган экан.Уларнинг қишлоғида саккиз-ўн ёшли болалардан бир қанчаси суви қуриган ариқда қумдан “Ариқ-ариқ” қилиб ўйнаб турган вақтда бир мўйсафид чол кўчадан ўтиб кетаётиб, Оловиддин деган давоми…

Пуфаквой

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир шаҳар четидаги чорбоғда бир чол билан кампир бор экан. Улар ҳалол меҳнат билан, деҳқончилик қилиб кун кечирар эканлар. Чол-кампирнинг фарзанди йўқ экан. Шу сабабдан улар қаттиқ қайғурар эканлар. Йиллар ўтибди, чол-кампир яна қариб, давоми…

Бойвачча билан пари

Бор экан йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бир бой бор экан. У бойнинг уч ўғли бор экан. Ўғиллар вояга етгач бой аввал икки ўғлини уйлантириб, уй-жойли қилибди. Кейин кенжа ўғлини уйлантирмоқчи бўлибди. Кенжа ўғил Сари ёй отар экан. Бир давоми…

Моҳистара

Бағдод шаҳрида шоҳи Одил деган подшоҳ ўтган эди. Шоҳи Одил ўз замонасида ўзини кўп Одил подшоҳ деб танитган эди. Одил шоҳнинг учта хотини бўлган. Хотинлари узоқ вақт туғмади. Охири кичик хотини Дилоройим бир ўғил туғди. Унга Шавкат деб от қўйдилар. давоми…